Тасаввуф ва ҳаёт
4279 марта ўқилди.

 
Тасаввуф ва ҳаёт

Тасаввуф узоқ асрлар давомида ҳалқимиз маънавиятини бойитишга хизмат қилиб келмоқда инсоннинг руҳ-ахлоқий покланиши илоҳий муҳаббат билан юксалиб бориши бу таълимотнинг асосий ғояларидир. Мусулмон оламида кароматлари саҳиҳ зоҳир бўлган халқ томонидан авлиё деб тан олинган кишиларнинг аксари аҳли тариқат бўлганлар кароматлиси ҳар кимга берилмайди. У  Аллоҳнинг инояти бўлиб илм-у амали, тақвоси, хайру – эҳсони, марҳамат, шавқати, ихлос, самимияти, эътиқоди кучли бўлганларга гина беради. Авлиёлар дунёда ҳам, охиратда ҳам Аллоҳнинг хос марҳаматига эришган кишилар ҳисобланганлар. Қурони Каримда улар ҳақида шундай дейилган: огоҳ бўлингиз ким албатта Аллоҳнинг дўстларига бирор хавф йўқдир  ва улар ғамгин бўлмайдилар. Улар иймон келтирганлар тақволи бўлганлардир. Уларга хаётий дунёда ҳам , охиратда ҳам хушхабар бордир. 
  Тасаввуф  инсонларни камолотга этказишни, ўз зиммасига оладиган таълимотдир. Исломий илмларга назар ташласак ҳар бирининг  ўз мавзуси борлигини кўрамиз:
  Тафсир илми – Қуръони Каримни тушуниш ва тушунтиришга асосланади.
 Ақоид илми -  тўғри эътиқодни таъриф қилади ва ўргатади.
Фиқҳ илми – инсонлар ўртасидаги муомала ва ҳуқуқни низомда келтиради . 
Ҳадис илми -  Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг  айтган сўз ва ривоятларни саҳиҳ ва саҳиҳ бўлмаганини ажратиб беради, изоҳлайди. 
Тасаввуф илми – ҳам инсоннининг  аҳлоқан  камолотга этишувини таъминлайдиган илм ҳисобланади. Инсонни камолотга этиши учун тасаввуфни икки асосий йўли фарқланади: инсон ўз иродасини нафс деган борлиғини йўлга қўйиш учун унга мустаҳкам таълим тарбия ҳарбийларга хос интизом лозим. Бу интизомга “Риёзат” деб аталади. Руҳий бир риёзат , руҳий бир машқ. Гимнастиканинг қадимги номи риёзатул баъда яни бадан тарбияси. Бундан ташқари руҳнинг риёзати бор. Манашу тасаввуф ҳисобланади. 
      Ахлоқий  гўзалликлар ҳаёт тажрибалари туфайли Мавлоно Румий каби улуғ инсонларнинг дунёга келиши. Шарқ ва Ғарбни ўзига  жалб этган нозик фикрли халқчил инсон мафаатини кўзлаб дурдона асарлар ижод қилган кишиларнинг зариф зийрак ва адабли эканликлари ҳаммани лол қолдирди.
      Мавлоно Румий ҳазратларини бир камбағал ёрдам сўраб келганида Мавлоно бунга ёрдам бериш учун бир мактуб ёзиб уни вазирга юборади.   Вазир Малонога “сизнинг талабингиз девон қонунларига мувофиқ  эмас ”, - деб жавоб ёзади. Мавлоно шу мактуб остига қайтадан: Вазир Ҳазратлари девоннинг соҳибидир. Девон вазирни бошқарувчи эмас деб жавоб ёзади. 
      Мамлакатимизда  Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳовуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги нишонланади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мазкур саналарга бағишлаб ислом оламининг йирик олиму уламолари иштирокида ҳалқаро анжуман  ўтказилади. Тасаввуф таълимоти ахлоқий тарбия манбаи сифатида ниҳоятда қадрлидир. Юртимизда  тасаввуф илмий жиҳатдан ўрганилишига кенг имкониятлар яратилмоқда. Маънавий қадрятларимизни, хусусан ислом дини ва унинг тасаввуф илмининг асл моҳияти ва аҳамиятини илмий ўрганган ҳолда, халқимизга етказиш мақсадида ислом цивилизация  маркази ташкил қилиниши каби қатор эзгу ишларнинг амалга оширилиши фикримизнинг далилидир.  

      Бухоро шаҳар Халифа Худойдод масжиди
Одилжон Саъдуллаев
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram