Уйларда рухсат этилгани (23-ҳадис)
07 июн 2015 й.
«орқага
2712 марта ўқилди.
الرخصة في ذلك في البيوت
Уйларда рухсат этилгани
أخبرنا قتيبة بن سعيد عن مالك عن يحيى بن سعيد عن محمد بن يحيى بن حبان عن عمه واسع بن حبان عن عبد الله بن عمر قال لقد ارتقيت على ظهر بيتنا فرأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم على لبنتين مستقبل بيت المقدس لحاجته
23. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Уйимизнинг томига чиқганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Байтул мақдисга юзланиб, иккита ғишт устида ўтириб қазои ҳожат қилаётганларини кўрдим”, дедилар.
Шарҳ:
Мадина шаҳрида туриб Байтул мақдисга юзланганда орқа қиблага бўлади. Бу ҳадисдан қазои ҳожатда орқа қиблага бўлса, дуруст бўлади деган сўз чиқади. Уламолармиз бу иш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан қастдан содир бўлмаган деганлар. Баъзи уламолар бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хосдир. Агар бу иш рухсат бўлганида умматларига сўз билан баён этар эдилар, деганлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ҳар қандай ишларига эьтибор берганликлари.
2. Бино ичида қазойи ҳожат қилса ҳурматсизлаш мақсадида бўлмаса заруратан қиблага ортни қилиш рухсатлиги
3. Қазои ҳожатда кийимга сачрамаслиги учун эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозимлиги
4. Уйнинг томи устига чиқиб атрофга қараш мумкинлиги
Жобир Элов
Болои Ҳавз жомеь масжиди имом хатиби