Уйда ўтириб бавл қилиш (28-ҳадис)
21 июл 2015 й.
2933 марта ўқилди.

البول في البيت جالسا

Уйда ўтириб бавл қилиш

 
 
 

 أخبرنا علي بن حجر قال أنبأنا شريك عن المقدام بن شريح عن أبيه عن عائشة

قالت من حدثكم أن رسول الله صلى الله عليه وسلم بال قائما فلا تصدقوه ما كان يبول إلا جالسا

 
28. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Ким сизга  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб бавл қилар эди, деса, тасдиқ қилманглар. У киши фақат ўтириб бавл қилар эдилар”, деганлар.
 
Шарҳ:
 
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйдаги ҳолатларини энг яхши биладиганлардан бири Оиша розияллоҳу анҳо бўлганлари ҳаммамизга маълум. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни доимо ўтириб бавл қилганларини таъкидлаб билдирмоқдалар. Бундан юқорида айтилган ҳадис яъни, У зотнинг туриб бавл қилганликлари зарурат юзасидан эканлиги маълум бўлади.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Ҳар қандай кишининг ҳам уйдаги аҳволини яқиндан биладигани бу аҳли унинг оиласи экани.
 
2. Оиша розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ишонч билан гапиришлари эрига вафоли хотинлар учун мисол эканлиги.
 
3. Шариъатда хотин ўз эрини турли хил гаплардан ёки туҳматлардан ҳимоя қилиши лозимлиги. Зеро туриб бавл қилиш ўтириб бавл қилиш билан қиёсланганда ҳам маданий томондан, ҳам медицина томондан нуқсон ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бу гаплар айтилганда бундай нуқсонни у зотдан кетказиш учун аёллари Оиша розияллоҳу анҳу буни инкор қилдилар. Аммо мазкур ҳолат зарурат юзасидан, ўтиришга имкон топилмай қолган ҳолатда бўлганлиги у покиза аёлга қоронғу эди. Валлоҳу аълам!
 
 
Жобиржон Элов
Болои Ҳавз жомеь масжиди имом хатиби
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:40
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram