Тўсиққа тўсиниб бавл қилиш (29-ҳадис)
25 июл 2015 й.
«орқага
3321 марта ўқилди.
البول إلى السترة يستتر بها
Тўсиққа тўсиниб бавл қилиш
أخبرنا هناد بن السري عن أبي معاوية عن الأعمش عن زيد بن وهب عن عبد الرحمن بن حسنة قال خرج علينا رسول الله صلى الله عليه وسلم وفي يده كهيئة الدرقة فوضعها ثم جلس خلفها فبال إليها فقال بعض القوم انظروا يبول كما تبول المرأة فسمعه فقال أو ما علمت ما أصاب صاحب بني إسرائيل كانوا إذا أصابهم شيء من البول قرضوه بالمقاريض فنهاهم صاحبهم فعذب في قبره
29. Абдурраҳмон ибн Ҳасана розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида тўсиққа ўхшаш нарса билан чиқдилар. Уни қўйдилар ва унинг орқасига ўтириб бавл қилдилар”. Қавмнинг баъзиси: Қаранглар, аёл каби бавл қилдилар, деди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг сўзини эшитиб Бани Исроил соҳибига нима етганини билмадингми?, уларга бавлдан бир нарса текса, қайчи билан кесар эдилар. Соҳиблари уларни қайтарди. Шунда қабрида азобланди”, дедилар.
Шарҳ:
Имом Нававий шундай деганлар: Улар яьни Араблар бир нарсани ортига ўтиб, бавл қилишни ямон кўрар эдилар ва йигит киши яшириниб бавл қилмаслиги керак деб уйлар эди. Баъзи уламолар: Улар ўтириб бавл қилишни яхши кўрмас эди, деганлар. Шунинг учун ҳам қавмнинг баъзиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир тўсиқ ортида ўтириб бавл қилишларини кўриб ажабланди.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Кичик ҳожатда ҳам одамлардан сатрланишни лозимлиги
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўтириб бавл қилишлари
3. Кичик ҳожатда эҳтиётсизлик қабр азобига олиб келиши
4. Олим қилаётган иши баьзи тушунмовчиликка олиб борса уни дарров баён қилиб англатмоғининг афзаллиги.
Боло Ҳавз жомеь масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов