Бавлдан сақланиш (30-ҳадис)
27 июл 2015 й.
2872 марта ўқилди.

 

 

التنزه عن البول

    Бавлдан сақланиш 

 

 أخبرنا هناد بن السري عن وكيع عن الأعمش قال سمعت مجاهدا عن طاووس عن ابن عباس-قال مر رسول الله صلى الله عليه وسلم على قبرين فقال إنهما يعذبان وما يعذبان في كبير أما هذا فكان لا يستنزه من بوله وأما هذا فإنه كان يمشي بالنميمة ثم دعا بعسيب رطب فشقه باثنين فغرس على هذا واحدا وعلى هذا واحدا ثم قال لعله يخفف عنهما ما لم ييبسا  

 
30. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар: “Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Улар катта нарсада азобланмаяптилар. Улардан бири пешобидан сақланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди”, дедилар. Сўнгра бир ҳўл шохни олиб, иккига айирдилар ва ҳар бир қабрга биттадан суқиб қўйдилар. “Шоядки, булар қуригунча икковларидан азоб енгиллатилса”, дедилар”. 
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон кишини икки нарсадан қайтардилар. Бири бавл қилишда сачраши мумкин бўлган нажас томчидан. Иккинчиси одамларнинг гапини бир-бирига ташиб чақимчилик қилишдан. Имом Нававий одамлар орасида низо чиқариш мақсадида гап ташишлик чақимчиликдир, деганлар.  Мазкур икки нарса баъзи одамлар наздида арзимас нарсага ўхшайди. Ҳолбуки, Аллоҳнинг ҳузурида бу икки иш жуда катта гуноҳ ҳисобланади. Имом Бухорий ривоятларида: “Албатта у каттадир”, деб келган. Баъзи уламолар шу ҳадисни далил қилиб: “Қабр устида Қуръон тиловати мустаҳабдир, чунки ҳўл шохнинг тасбеҳи туфайли азоб енгиллашганда, Қуръон қироати билан енгиллашмайдими?” деганлар. Ушбу ҳадисдан тушуниладиган яна бир нозик маьно бор. У ҳам бўлса, инсон пешоб қилганда унинг томчилари сачраган жойларни нажас ва расво қилганидек чақимчи ташиган гаплар ҳам ҳамма жойни бузиб вайрону расво қилишидир. 
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло билдирганича баьзи ғайбга тегишли нарсалардан огоҳ бўлишлари
2. Пешобдан сақланиш лозимлиги
3. Чақимчилик катта гуноҳ эканлиги
4. Тирикларнинг баъзи амаллари билан қабр аҳлидан азобни енгиллашиши
 
 
Боло Ҳавз жомеь масжиди 
имом хатиби
Жобиржон Элов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram