Тағорада бавл қилиш (32-ҳадис)
06 август 2015 й.
2507 марта ўқилди.
البول في الطست
Тағорада бавл қилиш
أخبرنا عمرو بن علي قال أنبأنا أزهر أنبأنا ابن عون عن إبراهيم عن الأسود عن عائشة قالت إن النبي صلى الله عليه وسلم أوصى إلى علي، لقد دعا بالطست ليبول فيها فانخنثت نفسه وما أشعر فإلى من أوصى
32. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Одамлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига васият қилдилар, дейдилар. Бавл қилиш учун идиш олиб келишни буюрдилар. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аъзолари бўшашиб қолди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам оламдан ўтганларини сезмай қолдим. Кимга васият қила олдилар”, дедилар.
Шарҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлганларида Али розияллоҳу анҳуга васиятлар қилдилар, деган сўзни Оиша розияллоҳу анҳо эшитиб, У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам менинг бағримда эдилар. Оламдан ўтганларини сезмай қолдим. Қандай қилиб Али розияллоҳу анҳуга васият қиладилар, демоқдалар. Баъзи уламолар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлганларида Али розияллоҳу анҳуга васият қилган бўлсалар ҳам Қуръон ва ҳадисдан васият қилардилар”, деганлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморликларида Оиша розияллоҳу анҳонинг уйларида бўлишлари
2. Ўлимнинг ҳақлиги
3. Бемор учун уйда бавл қилишга рухсатлиги
Боло Ҳавз жомеь
масжиди имом хатиби
Жобиржон Элов
«орқага