Оқмас сувга бавл қилишдан қайтарилганлиги(34-ҳадис)
21 август 2015 й.
2528 марта ўқилди.

 

 

النهي عن البول في الماء الراكد

Оқмас сувга бавл қилишдан қайтарилганлиги
 

 أخبرنا قتيبة - قال حدثنا الليث عن أبي الزبير عن جابر عن رسول الله صلى الله عليه وسلم أنه نهى عن البول في الماء الراكد

 
34. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам оқмас сувга бавл қилишдан қайтардилар”, деганлар.
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқмай турган сувга бавл қилишдан қайтармоқдалар. Чунки инсон пешобида турли зарарли моддалар бор, бу эса инсон соғлигига зарар келтириши мумкин. Уламоларимиз ҳар қандай сувга бавл қилиш яхши эмас, балки ҳаром деганлар. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта лаънат ўрнидан - сув бошига, йўлга ва сояга қазои ҳожат қилишдан сақланинглар”, деганлар”.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Оқмас сувга бавл қилиш мумкин эмаслиги
2. Инсоний соф табиатга тўғри келмайдиган ишни қилмаслик мусулмонлик белгисидир
3. Сув доимо эьзозланиши ва пок сақланиши керак бўлган катта неьмат эканлиги
4. Пешобни нажас эканлиги
 
 
Боло Ҳавз жомеь масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram