Ювинадиган жойда пешоб қилишнинг кароҳияти (35-ҳадис)
03 сентябр 2015 й.
2543 марта ўқилди.

 

 

كراهية البول في المستحم

Ювинадиган жойда пешоб қилишнинг кароҳияти
 

 أخبرنا علي بن حجر قال أنبأنا ابن المبارك عن معمر عن الأشعث بن عبد الملك عن الحسن عن عبد الله بن مغفل عن النبي صلى الله عليه وسلم-قال لا يبولن أحدكم في مستحمه فإن عامة الوسواس منه

 

35. Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирор киши ювинадиган жойда пешоб қилмасин. Васвасанинг кўпи шундандир”, дедилар”.
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда васвасага сабаб бўладиган ювинадиган жойда пешоб қилишдан қайтарилмоқда. Баъзи уламолар: “Ювинувчи киши ювинадиган жойда пешоб қилганида, оз миқдорда пешоб сачраса ҳар хил ўйловларга бориши мумкин ва шунинг натижасида ваввасага тушади”, деганлар. Баъзи уламолар: “Ювинадиган жойда жин ва шайтонларнинг бўлиши эҳтимолдан холи эмас, шундан ваввасага тушиши мумкин”, деганлар. Ибн Муборак: “Сув оқиб кетадиган бўлса, ювинадиган жойда пешоб қилишга рухсат берилган”, деганлар. Имом Нававий: “Агар ер қаттиқ бўлиб пешоб қилганда сачраса, ювинадиган жойда пешоб қилиш мумкин эмас. Агар сачрамаса ёки пешоб учун алоҳида жой бўлса, макруҳ эмас”, деганлар. 
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Ювинадиган жойда пешоб қилишнинг маҳруҳлиги
 
2. Ювинадиган жойда пешоб қилиш сабабли ваввасага тушишининг эҳтимоли борлиги
 
3. Покланадиган жойни пок сақлаш лозимлиги
 
4. Ислом покликнинг барча жабҳаларини қамраб олган илоҳий диндир.
 
Боло Ҳавз жомеь масжиди
Имом хатиби
Жобиржон Элов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram