Пешоб қилаётган кишига салом бериш(36-ҳадис)
11 сентябр 2015 й.
2556 марта ўқилди.

 السلام على من يبول

Пешоб қилаётган кишига салом бериш
 
 أخبرنا محمود بن غيلان حدثنا زيد بن الحباب وقبيصة أنبأنا سفيان عن الضحاك ابن عثمان عن ابن عمر-قال مر رجل على النبي صلى الله عليه وسلم وهو يبول فسلم عليه فلم يرد عليه السلام
 
 
36. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешоб қилаётганларида бир киши ўтаётиб салом берди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам алик олмадилар”, дедилар. 
 
Шарҳ:
Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешоб қилиб бўлгач, бориб таҳорат қилганлар. Сўнгра келиб салом берган одамга алик олганлар. “Таҳоратсиз ҳолда Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилишни ёқтирмадим”, деганлар. Аслида пешоб қилаётган одамга салом бериш ёки пешоб қилаётган одамнинг саломига алик олиш яхши эмас. Умуман бундай ҳолатда гапириб бўлмайди.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Пешоб қилаётган одамга салом бермаслик
2. Пешоб қилаётган адам саломга алик олмаслиги
3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олий ахлоқ эгаси эканликлари
4. Аллоҳнинг исми доимо пок ҳолда ва пок жойларда зикр қилиниши лозим
 
Боло Ҳавз жомеь масжиди 
имом хатиби
Жобиржон Элов 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:17
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram