Таҳоратдан кейин саломга алик олиш (37-ҳадис)
02 октябр 2015 й.
2427 марта ўқилди.
رد السلام بعد الوضوء
Таҳоратдан кейин саломга алик олиш
أخبرنا محمد بن بشار قال حدثنا معاذ بن معاذ قال أنبأنا سعيد عن قتادة عن الحسن عن حضين أبي ساسان عن المهاجر بن قنفذ أنه سلم على النبي صلى الله عليه وسلم وهو يبول فلم يرد عليه حتى توضأ فلما توضأ رد عليه
37. Муҳожир ибн Қунфуз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешоб қилаётганларида салом бердилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилгунча алик олмадилар. Таҳорат қилгач алик олдилар”.
Шарҳ:
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одоб жиҳатидан пешоб қилаётганда алик олмай бориб, таҳорат қилиб алик алганлари билинмоқда. Салом бериш суннат, унга алик олиш вожиб бўлгани учун таҳорат олиб, сўнг алик олганлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Саҳобаларнинг салом беришга интилишлари
2. Таҳоратли бўлганда қилинган амалнинг афзаллиги
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одобни ўргатишлари
Боло Ҳавз жомеь масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
«орқага