Суяк билан покланишдан қайтарилганлиги (38- ҳадис)
06 октябр 2015 й.
2465 марта ўқилди.

 

النهي عن الاستطابة بالعظم

Суяк билан покланишдан қайтарилганлиги
 

 أخبرنا أحمد بن عمرو بن السرح قال أنبأنا ابن وهب قال أخبرني يونس عن ابن شهاب عن أبي عثمان بن سنة الخزاعي عن عبد الله بن مسعود أن رسول الله صلى الله عليه وسلم نهى أن يستطيب أحدكم بعظم أو روث

 

38. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суяк ёки тезак билан покланишдан қайтардилар”, дедилар.
 
Шарҳ:
 
Имом Термизий келтирган ривоятда: “ Тезак ва суяк билан истинжо қилманглар. У жин биродарларингизнинг таомидир”, деганлар. Имом Абу Довуд келтирган ривоятда, жинларнинг вакиллари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Муҳаммад, умматингни суяк ва тезак билан истинжо қилишдан қайтар. Аллоҳ уларни бизга ризқ қилди”, деганлар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур нарсалар билан истинжо қилишдан қайтардилар.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Суяк ва тезак билан истинжо қилишдан қайтарилиши
2. Улар жинларнинг озиқаси экани
3. Исломда инсон ҳаётининг ҳар бир соҳаси баён этилгани  
 
Боло Ҳавз жомеь масжиди имом хатиби
Жобиржон Элов 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram