Тезак билан покланишдан қайтарилганлиги (39-ҳадис)
15 октябр 2015 й.
2524 марта ўқилди.
النهي عن الاستطابة بالروث
Тезак билан покланишдан қайтарилганлиги
أخبرنا يعقوب بن إبراهيم قال حدثنا يحيى يعني ابن سعيد عن محمد بن عجلان قال أخبرني القعقاع عن أبي صالح عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال إنما أنا لكم مثل الوالد أعلمكم إذا ذهب أحدكم إلى الخلاء فلا يستقبل القبلة ولا يستدبرها ولا يستنج بيمينه وكان يأمر بثلاثة أحجار ونهى عن الروث والرمة
39. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен сизларга ота каби ўргатаман. Агар сизлардан бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин, унга ортни ўгирмасин ва ўнг қўли билан истинжо қилмасин”, дедилар. “Учта тош (кесак) билан истинжо қилишга буюрар эдилар. Тезак ва суякдан қайтарар эдилар”, деганлар.
Шарҳ:
Ушбу ҳадисда хало одобларидан қиблага юзланмаслик ва унга ортни ўгирмаслик, учта тош билан истинжо қилишлик ва истинжода ман этилган тезак ва суяк зикр қилинмоқда. Уламоларимиз “Аллоҳнинг исми айтиб сўйилган ҳайвонларнинг суяклари мусулмон жинларга, тезак эса уларнинг ҳайвонларига таомдир”, деганлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қазои ҳожатда қиблага юзланмаслик ва унга ортни қилмаслик кераклиги
2. Учта тош билан истинжо қилишга буюришлари
3. Ўнг қўл билан истинжо қилмаслик
4. Тезак ва тош билан истинжо қилишдан қайтарилганлиги
Боло Ҳавз масжиди
имом хатиби Жобиржон Элов
«орқага