Покланишда учтадан кам тош билан кифояланишдан қайтарилган (40-ҳадис)
26 октябр 2015 й.
2366 марта ўқилди.

 النهي عن الاكتفاء في الاستطابة بأقل من ثلاثة أحجار

Покланишда учтадан кам тош билан кифояланишдан қайтарилганлиги
 
أخبرنا إسحاق إبراهيم قال أنبأنا أبو معاوية قال حدثنا الأعمش عن إبراهيم عن عبد الرحمن بن يزيد عن سلمان قال: قال له رجل إن صاحبكم ليعلمكم حتى الخراءة قال أجل نهانا أن نستقبل القبلة بغائط أو بول أو نستنجي بأيماننا أو نكتفي بأقل من ثلاثة أحجار
 
 
40. Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши сизнинг соҳибингиз сизларга ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатади”, деди. У киши: “Тўғри. У зот бизни қазои ҳожат қилганимизда қиблага қарашимиздан, ўнг қўл билан истинжо қилишимиздан ёки учтадан кам тош билан кифояланишимиздан қайтарганлар”, деганлар.
 
Шарҳ:
 
Ибн Можа ривоятида мушриклардан бири деб келган. Яъни, бу саволни мушриклардан бири масхара тариқасида Салмон Форисий розияллоҳу анҳуга айтган. Одатда бўйича, мушрик масхара қилганида Салмон розияллоҳу анҳу унга қаттиқ гапиришлари ёки жавоб бермай кетаверишлари керак эди. Аммо бу жиддий иш бўлгани учун, унинг масхарасига эътибор бермай жавоб бердилар. Аслида бунда, сизлар ҳам биздан ўрнак олиб, шу ишларни қилинг, деган маъно бор эди.  
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Ислом шариатида инсон ҳаётининг ҳар бир соҳаси баён этилгани
 
2. Салмон розияллоҳу анҳунинг чиройли жавоб беришлари
 
3. Қазои ҳожат қилганда қиблага қарамаслик
 
4. Ўнг қўл билан истинжо қилмаслик
 
5. Учтадан кам тош билан истинжо қилмаслик
 
Боло Ҳавз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram