Бир мартадан таҳорат қилиш(78-ҳадис)
18 декабр 2016 й.
3312 марта ўқилди.

 

 
الوضوء مرة مرة
  Бир мартадан таҳорат қилиш
 
 أخبرنا محمد بن المثنى قال حدثنا يحيى عن سفيان قال حدثنا زيد بن أسلم عن عطاء ابن يسار عن ابن عباس قال ألا أخبركم بوضوء رسول الله صلى الله عليه وسلم فتوضأ مرة مرة
78. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари тўғрисида хабар берайми?. Бас, (аъзоларини) бир мартадан (ювиб) таҳорат қилдилар”.
Шарҳ:
Одатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аъзоларини уч мартадан ювиб таҳорат қилганлар. Аммо баъзи ҳолларда ҳожат тақозосига кўра, бир мартадан ювиб таҳорат қилганлар. Агар сув камлиги, ҳаво совуқлиги ёки бирор узр сабабли аъзоларни бир мартадан ювса, бўлади. Узрсиз аъзоларини бир мартадан ювиш суннатга хилоф бўлади.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аъзоларини бир мартадан ювиб таҳорат қилганлари
2. Баъзи ҳолларда ҳожат тақозосига кўра, бир мартадан ювиб таҳорат қилишнинг жоизлиги
3. Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир ишларидан хабардорликлари
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби Жобиржон Элов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:01
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram