Икки қўлни қанча ювилиши (81-ҳадис)
07 феврал 2017 й.
«орқага
4259 марта ўқилди.
كم تغسلان
Икки қўлни қанча ювилиши
أخبرنا حميد بن مسعدة عن سفيان وهو ابن حبيب عن شعبة عن النعمان بن سالم عن ابن أوس بن أبي أوس عن جده قال رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم استوكف ثلاثا
81. Ибн Авс боболари розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: У киши деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни (икки қўлларига) уч марта сув оқизганларини кўрдим”.
Шарҳ:
Ушбу ҳадисда Ибн Авснинг боболари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини уч марта ювганларини кўрганларини хабарини бермоқдалар. Аъзолар уч марта ювилса, тўлиқ ва мукаммал бўлади. Таҳоратда аъзоларни уч мартадан ювиш суннатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳолларда аъзоларини уч мартадан ювиб таҳорат қилганлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини уч марта ювишлари
2. Аъзоларни уч мартадан ювишнинг суннатлиги
3. Суннатга риоя қилишнинг афзаллиги
“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси,
“Болои Ҳовуз” жомеъ масжидининг имом хатиби
Жобиржон Элов