Ота-онани лаънатлаш гуноҳдир
17 май 2024 й.
28 марта ўқилди.
Ота-онани лаънатлаш гуноҳдир
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги кейинги боб, “ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатлайди”.
عَنْ أَبِي الطُّفَيْلِ قَالَ : سُئِلَ عَلِيٌّ : هَلْ خَصَّكُمُ النَّبِيُّ ﷺ بِشَيْءٍ لَمْ يَخُصَّ بِهِ النَّاسَ كَافَّةً؟ قَالَ : مَا خَصَّنَا رَسُولُ اللهِ بِشَيْءٍ لَمْ يَخُصَّ به النَّاسَ، إِلَّا مَا فِي قِرَابِ سَيْفِي. ثُمَّ أَخْرَجَ صَحِيفَةً، فَإِذَا فِيهَا مَكْتُوبٌ : «لَعَنَ الله مَنْ ذَبَحَ لِغَيْرِ اللَّهِ لَعَنَ اللَّهُ مَنْ سَرَقَ مَنَارَ الأَرْضِ لَعَنَ الله مَنْ لَعَنَ وَالِدَيْهِ. لَعَنَ اللَّهُ مَنْ آوَى مُحْدِثًا.
Абу Туфайлдан ривоят қилинади:
“Алидан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга кўпчилик одамларга хос қилмаган нарсани хослаб берганларми?” деб сўрашди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хос қилмаган нарсаларини бизга хослаб берган эмаслар. Фақатгина қиличимнинг қинидаги нарса бор”, деб, бир саҳифани чиқарди. Қарасак, унда “Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйганни Аллоҳ лаънатлайди. Ер белгиларини ўғирлаганни Аллоҳ лаънатлайди. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатлайди. Ким бидъатчига жой берса, уни Аллоҳ лаънатлайди”, дейилган экан”.
Ҳазрати Aли розияллоҳу анҳунинг қўлларида бўлган мактубда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўртта қайтарилган нарса ёзилган эди.
Биринчиси: Aллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш. Жонлиқ фақат Aллоҳ учун сўйилади. Сўювчи “бисмиллаҳи Aллоҳу акбар” деб айтади. Aммо жонлиқни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам учун, Иброҳим алайҳисалом учун ё Каъба учун деб сўйилса, бу жонлиқни гўштини еб бўлмайди. Фақат жонлиқлар Aллоҳнинг номини атаб сўйилади.
Иккинчиси: Ер белгиларини ўғирлаш. Биров ўзини қўшнисидан ерини ажратиб туриши учун бир қозиқ уриб, ип тортган бўлса ёки бирон бир белги қўйган бўлсаю биров ўша белгини ўғирласа ёки жойини ўзгартирса, оради низо ва бировнинг ерига тажавуз қилгани учун унга Aллоҳнинг лаънати бўлади.
Учиниси: Ота-онасини лаънатлаш. Буни икки хил маънода тушиниш мумкин. Бири: Тўғридан тўғридан баъзи бир фарзандлар сизга Aллоҳни лаънати бўлсин деб, ота-онасини лаънатлашлиги мумкин, Иккинчи: Ота-онасини лаънатланишига сабабчи ҳам бўлиши мумкин. Баъзи бир фарзандлар ёмонлиги сабабли бошқалар томондан ота-онанга лаънат бўлсин деса, у ўз-ўзидан ота-онасини лаънатлаган бўлади.
Тўртинчичи: Бидатчига жой бериш. Бидъатчи динда бўлмаган нарсани диндан деб янги пайдо қилган инсон. Иримчилар, фолбинлар, сеҳргарлар ва ҳ.к.лар бари бидатчилар ҳисобланади. Уларни қўллаб қувватлаб туриш динимизда қоралангандир.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
«орқага