Ота-онага яхшилик қилишдан тўхтамаслик
18 июн 2024 й.
83 марта ўқилди.

 Ота-онага яхшилик қилишдан тўхтамаслик

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги кейинги боб “Ота-онасига яхшилик қилади модомики маъсиятга буюрмаса”.
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ قَالَ : أَوْصَانِي رَسُولُ الله ﷺ بتسْع: «لَا تُشْرِكْ بِاللهِ شَيْئًا وَإِنْ قَطِّعْتَ أَوْ حُرَقْتَ. وَلَا تَتْرُكَنَّ الصَّلَاةَ الْمَكْتُوبَةَ مُتَعَمِّدًا، وَمَنْ تَرَكَهَا مُتَعَمِّدًا بُرِـَٔتْ مِنْهُ الذِّمَّةُ. وَلَا تَشْرَبَنَّ الْخَمْرَ؛ فَإِنَّهَا مِفْتَاحُ كُلِّ شَرٍّ. وَأَطِعْ وَالِدَيْكَ وَإِنْ أَمَرَاكَ أَنْ تَخْرُجَ مِنْ دُنْيَاكَ، فَاخْرُجْ لَهُمَا. وَلَا تُنَازِعَنَّ وُلَاةَ الْأَمْرِ، وَلَا تُنَازِعَنَّ،  وَإِنْ رَأَيْتَ أَنَّكَ أَنْتَ. وَلَا تَفْرِرْ مِنَ الزَّحْفِ، وَإِنْ هَلَكْتَ وَفَرَّ أَصْحَابُكَ. وَأَنْفِقْ مِنْ طَوْلِكَ عَلى أَهْلِكَ، وَلَا تَرْفَعْ عَصَاكَ عَلى أَهْلِكَ،  وَأَخِفْهُمْ فِي اللّٰهِ عَزَّ وَجَلَّ
Абу Дардодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар: “Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам. Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди. Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир. 
Ота-онангга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишни буюрсалар ҳам улар учун чиқ. Ишбошилар билан талашма, гарчи ўзингни ҳақ деб билсанг ҳам. Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам. Топганингдан аҳлингга инфоқ қил. Аҳлинг бошига асойингни кўтарма. Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам буюк саҳоба Aбу Дардо розияллоҳу анҳуга тўққиз нарсани васият қилдилар. Бу васият Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни барча умматларига қилинган васиятлари ҳамдир. Бу васиятларга амал қилмоқ шараф ва катта неъматдир.  Шу васиятларни тўртинчиси ота-онага итоат қилмоқлик. Фарзанд ота-онасига итоат қилиб айтганларини бажармоғи лозим бўлади. Модомики ота-она фарзандини масиятга буюрмаса. Aгар ота-она фарзандини масиятга ва гуноҳга буюрса, унда фарзанд ота-онага итоат қилмайди. 
Буюк саҳобалардан Саад ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу оналарига жудаям меҳрибон эдилар. Aраблар Саад ибн Абу Ваққосдек фарзанди бўлмоғлигини хоҳлар эдилар. Саад ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳақида мисоллар келтирар эдилар. Бир куни Саад ибн Абу Ваққос ислом динини қабул қилди. Исломни қабул қилганда оналарига хабар етиб келди. Оналари эса бу динингдан қайтмасанг овқат ҳам, сув ҳам ичмайман деди. Сен эса шарманда бўлиб қоласан, одамлар айтадики: “Эй онасини ўлдирган йигит” деб сенга мурожаат қилади деди. Саад ибн абу Ваққос эса оналарига бот-бот тушунтириб “Онажон овқатланинг, сув ичинг, бу ишни қилманг” деб айтсаларда она овқатланмади ва сув ҳам ичмади. Сўнгра Саад ибн абу Ваққос розияллоҳу анҳу: “Эй онажон агар сизга юзта жон бўлса ва ана шу жонлар танагизни тарк этса ҳам, мен бу ҳақ диндан қайтмайман”, деди. Шунда оналари қарадики фарзандлари динидан қайтмас экан, ейишни ва сув ичишни бошлади. Aллоҳ таолодан оят нозил бўлди:
وَإِن جَٰهَدَاكَ عَلَىٰٓ أَن تُشۡرِكَ بِي مَا لَيۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمٌ فَلَا تُطِعۡهُمَاۖ وَصَاحِبۡهُمَا فِي ٱلدُّنۡيَا مَعۡرُوفٗاۖ وَٱتَّبِعۡ سَبِيلَ مَنۡ أَنَابَ إِلَيَّ ثُمَّ إِلَيَّ مَرۡجِعُكُمۡ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
“Aгар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман”. Луқмон сураси 15-оят.
Ҳақиқатдан ҳам ота-она фарзандни маъсиятга буюрганда бажармаслик мумкин. Aммо барибир ота-онамизга яхшилик қилиб хурсанд қилимоғимиз лозим. Aллоҳ ҳар бир фарзандни ота-онасини дуосини олиб хизматларини қилмоғини насиб айласин. Ота-онамиз бошларимизга омон бўлсинлар.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram