Ота-онанинг розилигини топиш жиҳоддан баланд
20 август 2024 й.
68 марта ўқилди.

 Ота-онанинг розилигини топиш жиҳоддан баланд

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги “ота-онасига яхшилик қилади модомики маъсиятга буюрмаса” бобида келган кейинги ҳадис. 
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرُو قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ ﷺ فَقَالَ: جِئْتُ أُبَايِعُكَ عَلَى الْهِجْرَةَ، وَتَرَكْتُ أَبَوَيَّ يَبْكيَان. قَالَ: ارْجِعْ إِلَيْهِمَا ، فَأَضْحِكْهُمَا كَمَا أَبْكَيْتَهُمَا».
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ҳузурингизга ҳижрат учун байъат қилгани келдим. Ота-онам ортимдан йиғлаб қолишди», деди. «Олдиларига қайтиб борда, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдир», дедилар».
Ушбу ҳадисдан олинадиган ҳикматлар жудаям кўп. 
Биринчидан ота-онанинг розилигининг муҳимлиги. 
Иккинчидан ота-онани хафа этиш гуноҳи кабира эканлиги. Учинчидан киши бор яхшилигини ота-онасига сарфламоғлиги. Тўртинчидан киши сафарга чиқмоқчи бўлса ота-онасини розилигини олиб чиқмоқлиги. 
Бешинчидан ота-онаси тирик бўлса уларни ғанимат билмоғлиги. Олтинчидан ота-онанинг розилиги жиҳоддан ҳам баланд туришлиги. 
Ота-оналари бор инсонлар бахтли инсонлар, уларни хизматларини қилиб дуосини олиб жаннат шарафига эришади. Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом олдиларидан куч-қувватга тўлган бир одам ўтди. Саҳобалар эй Aллоҳнинг расули кошки шу одам Aллоҳнинг йўлида бўлсайиди дедилар. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Aгар шу одамнинг ёш болалари бўлса, у уларнинг таъминоти йўлига чиқган бўлса. У Aллоҳ йўлидадир. Aгар шу одамнинг кекса ота-онаси бўлса у уларнинг таъминотига чиқган бўлса, у Aллоҳнинг йўлидадир. Шу одам ўзиниг таъминотини топиш учун йўлга чиқган бўлса. У Aллоҳнинг йўлидадир. Шу одам ўзини кўрсатиш ёки фахр учун чиқган бўлса у шайтон йўлидадир” дедилар. 
Бугунги кунда ота-оналарининг таъминоти учун йўлга чиқганлар жуда ҳам кўп. Ота-онасини розилигини олиб таъминоти учун йўлга чиқганлар ҳамиша энг бахтли фарзандлардир.  
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори  
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:47
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram