Фарзанд ота-онасига суянчиқ бўлиши
21 сентябр 2024 й.
41 марта ўқилди.

Фарзанд ота-онасига суянчиқ бўлиши 
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги кейинги боб “ота-онаси тириклигида жаннатга кира олмаган одам” ҳақида.
عَنْ أبي هر هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: قَالَ: «رَغِمَ أَنْفُهُ ، رَغِمَ أَنْفُهُ ، رَغِمَ أَنْفُهُ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، مَنْ؟ قَالَ: «مَنْ أَدْرَكَ وَالدَيْهِ عِنْدَهُ الْكِبَرَ ، أَوْ أَحَدَهُمَا ، فَدَخَلَ النَّارَ».
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?” дейишди. “Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар”.
Ота-она фарзандини машақат билан улғайтиради. Бор ҳаётини фарзанди учун бағшида қилади. Фарзанди йиғлаганда йиғлаган, кулганда кулган, эмаклаганда орқасидан юрган ота-она эмасми. Баъзан бу ҳақиқатни фарзандлар унутиб қўядилар. Ота-оналари кексайиб қолганда уларни ўз ҳолларига ташлаб қўядилар. 
Ота-оналари кексайиб белларидан мадорлари кетганда, ҳассага суянади. Aслида фарзандлар уларга суянчиқ бўлиши керак эмасми. Юсуф алайҳиссаломни қиссаларини эсланг. Юсуф алайҳиссаломни акалари, укаларини яъни Юсуф алайҳиссаломни қудуқга ташлаб, бўри еди деб фарзандни оталаридан айирдилар. Оталари Яъқуб алайҳиссалом фарзанд фироғида кўп йиғлаганларидан кўзлари ожиз бўлган. Йиллар ўтиб Юсуф алайҳиссаломни кўйлакларини оталари Яъқуб алайҳиссаломни юзларига ташлаганида яна кўзлари очилди. Отанинг хафалиги ва қайғулиги кўзини ожиз бўлишига олиб келди. Хурсандчилиги, завқланаганидан яна кўзини очишига сабабчи бўлди. 
 لَمَّآ أَن جَآءَ ٱلۡبَشِيرُ أَلۡقَىٰهُ عَلَىٰ وَجۡهِهِۦ فَٱرۡتَدَّ بَصِيرٗاۖ
”Хушхабарчи келган чоғида, у(кўйлак)ни унинг юзига 
ташлаганида, яна кўрадиган бўлди”. Юсуф сураси 96
Ҳар бир фарзанд ота-онасини хурсанд қилиса, шод этса ва уларни розилигини олса, ўша фарзанд бу дунёда кўкариб Жаннат аҳлидан бўлади. Ота-онани доим хафа қилган уларни йиғлатганлар эса бу дунёда ҳам охиратда ҳам хароб бўлади. Шундай экан ҳар бир фарзанд ота-онасини хурсанд қилмоғи лозим. Ота-оналаримиз тирик бўлсалар Роббим Ўз паноҳида асрасини. Aгар вафот этган бўлсалар Aллоҳ жойларини Жаннат қилсин!
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:17
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram