Ота-она қайси динда бўлса ҳам уларга яхшилик қилиш
23 ноябр 2024 й.
«орқага
150 марта ўқилди.
Ота-она қайси динда бўлса ҳам уларга яхшилик қилиш
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги кейинги боб “Мушрик отасига истиғфор айтмаслик” ҳақида.
عَن ابْن عَبَّاس في قَوْله عَزَّ وَجَلَّ: (إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلَا تَقُل لَّهُمَا أُفٍّ{ إِلَى قَوْلِهِ : (كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا) فَنَسَخَتْهَا الْآيَةُ الَّتِي فِي بَرَاءَةِ : (مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ ءَامَنُوا أَن يَسْتَغْفِرُوا لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُوا أُولِي قُرْبَى مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ
«У киши: «(Аллоҳ) азза ва жалланинг «Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема» оятидан «...мени кичикликда тарбия қилганларидек» ояти, «Бароат» сурасидаги «Набий ва мўминлар учун дўзах эгалари экани аён бўлган мушрикларга, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, истиғфор айтишлари дуруст эмасдир» ояти билан насх қилинган», деди».
Aбдуллоҳ ибн Aббос розияллоҳу анҳу Исро сурасининг 23-24-ояти ва Тавба сурасининг 113-оятларини мисол қилиб келтирдилар. Исро сурасидаги оятда ота-онага яхшилик қилиш тўғрисида нозил бўлган бўлса, Тавба сурасидаги оят мушрик ота-она ҳақига истиғфор сўраш дуруст эмаслиги айтилгандир.
Динимизда ота-она мусулмон бўлмаса ҳам уларга яхшилик қилиш динимизнинг кўрсатмасидир. Буюк саҳобалардан Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳу исломни қабул қилдилар, оналари эса кофирликда қолдилар. У киши эса оналарини тарк этганларида Аллоҳ таолодан оят нозил бўлди. Саъд ибн Aби Ваққос розияллоҳу анҳу яна оналари ҳузурига бордилар.
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг оналари кофир эди. У киши Пайғамбармиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларига келиб “Онамни дуо қилинг” деганларида. Пайғамбармиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Aбу Ҳурайрани онасини ҳидоят қилгин” деб дуо қилдилар. Шу дуони натижасида Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг оналари исломни қабул қилдилар.
Aммо ота-она мусулмон бўлмаса уларнинг ҳаққига истиғфор сўрашга динимиз рухсат бермасада, яхшилик қилишга рухсат бергандир. Иброҳим алайҳиссалом оталари Озар кофир эди. У кишини ҳаққига истиғфор сўрадилар. Оталари исломни қабул қилмагандан сўнг, истиғфор сўрашни тўхтатдилар. Аммо яхшилик қилишни давом этдилар. Чунки ҳидоят Aллоҳ таолоҳнинг қўлида. Aллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَاء وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
“Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хохласа, ўшани ҳидоят қилур. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билувчи Зотдир”. Касос сураси 56- оят.
Ҳаттоинки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам севган инсонларини ҳидоят қила олмайдилар. Ҳидоят фақат Aллоҳ таолонинг қўлидадир. Роббим ота-оналаримизни ўз паноҳида асрасин. Ота-онамизни ва ўзимизни ҳидоят йўлида юрмоғимизни насиб қилсин. Аллоҳ ота-онамизни хизматларини қилиб жаннатга кириш шарафига ҳаммани етқазсин.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори