Саъд ибн абу ваққоснинг оналарига эҳтиромлари
24 декабр 2024 й.
45 марта ўқилди.
Саъд ибн абу ваққоснинг оналарига эҳтиромлари
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги кейинги боб “Мушрик ота-онага яхшилик қилиш” ҳақида.
عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَاصِ قَالَ: نَزَلَتْ فِيَّ أَرْبَعُ آيَاتٍ مِنْ كتاب الله تَعَالَى : كَانَتْ أُمِّي حَلَفَتْ أَنْ لَا تَأْكُلَ وَلَا تَشْرَبَ حَتَّى أَفَارِقَ مُحَمَّدًا ﷺ ، فَأَنْزَلَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: (وَإِن جَهَدَاكَ عَلَى أَن تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا) وَالثَّانِيَةُ : إِنِّي كُنْتُ أَخَذْتُ سَيْفًا أَعْجَبَنِي، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَبْ لِي هَذَا فَنَزَلَتْ (يَسْأَلُونَكَ عَنِ الْأَنفَالِ) . وَالثَّالِثَةُ : إِنِّي مَرِضْتُ فَأَتَانِي رَسُولُ اللهِ ﷺ ، فَقُلْتُ : يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أَقْسَمَ مَالِي ، أَفَأُوصِي بِالنِّصْفِ؟ فَقَالَ: «لَا»، فَقُلْتُ: الثلث؟ فَسَكَتَ . فَكَانَ الثُّلُثُ بَعْدَهُ جَائِزا. وَالرَّابِعَةُ: إِنِّي شَرِبْتُ الْخَمْرَ مَعَ قَوْمِ مِنَ الْأَنْصَارِ ، فَضَرَبَ رَجُلٌ مِنْهُمْ أَنْفِي بِلَحْيَيْ جَمَلٍ، فَأَتَيْتُ النَّبِيَّ ﷺ ، فَأُنْزِلَ تَحْرِيمُ الْخَمْرِ.
Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинади: «Аллоҳ таолонинг Китобида мен ҳақимда тўртта оят нозил бўлган. Онам агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан айрилмасам, овқат емаслик ва сув ичмасликка қасам ичган эди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла «Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, уларга итоат этма ва дунёда икковларига яхшилик қил» оятини нозил этди.
Иккинчиси: Мен ўзимга ёққан қилични олган эдим. «Эй Аллоҳнинг Расули, буни менга ҳиба қилинг», дедим. Шунда «Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар» ояти нозил бўлди.
Учинчиси: Бемор бўлдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўргани келдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен молимни тақсимламоқчиман. Ярмини васият қилайми?!» дедим. «Йўк», дедилар. «Учдан бириничи?» дедим. Сукут сақладилар. Ўшандан кейин учдан бир жоиз бўлди.
Тўртинчиси: Ансорийлардан бир қавм билан хамр ичдим. Улардан бир киши бурнимга туянинг жағ суяги билан урди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борган эдим, Аллоҳ азза ва жалла хамрнинг ҳаромлигини нозил қилди».
Бу буюк саҳоба исломни дастлаб қабул қилган саҳобалардан ва ўнта Жаннат башорати берилган саҳобалардан бирлари бўладилар. Пайгғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини олишга сазовор бўлган буюк саҳобалардан бирларидир. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
قَال النَّبيُّ صلَّى اللهُ علَيه : اللَّهمَّ استَجِبْ لسعدٍ إذا دَعاك
"Aллоҳ Саъд дуо қилса дуосини ижобат қилгин", дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенга ота-онам фидо бўлсин”. дедилар.
قَال النَّبيُّ صلَّى اللهُ علَيه :فداك أبي و أمي
Саҳобалар орасида Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин саҳобаларидан эдилар. Ҳар бир инсонга синов бўлгани каби Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳуга ҳам синов келди. Ўн етти ёшда исломни қабул қилдилар. Исломни қабул қилганликларини эшитган оналари эса таом емасликга, сув ичмасликга қасам ичдилар. Бу эса Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳуга катта бир оғир синов бўлди. Чунки энг яхши кўрган волидаларига бўладиган ҳолат ўзгарганлигидан жуда ҳам хафа бўлдилар. Aллоҳ таоло бу киши ҳақида Қуръонда оят нозил қилди. Шу билан бирга яна онларига хизмат қилиб дуоларини олиб юришликни насиб қилди гарчи оналари мушрика бўлсаларда. Ислом динимизда она мушрика бўлса ҳам фарзанднинг бурчи онасига хизмат қилмоқдир. Роббим Aллоҳ барча ота-оналари ҳаёт бўлган фарзандларга мурожаатим шуки: “Ота-оналари ҳаёт бўлсалар дуоларини олмоқликни, хизматларини қилмоқликни Роббим насиб айласин”. Aгар вафот этган бўлсалар Aллоҳ уларни жойларини Жаннат қилсин.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
«орқага