Ота-онага сўкиш олиб бермаслик
27 декабр 2024 й.
«орқага
98 марта ўқилди.
Ота-онага сўкиш олиб бермаслик
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги “Ота-онасини сўкмаслик” бобида келган ҳадис.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ ﷺ: «من الْكَبَائِرِ أَنْ يَشْتُمَ الرَّجُلُ وَالدَيْهِ». فَقَالُوا: كَيْفَ يَشْتُمُ؟ قَالَ: يَشْتُمُ الرَّجُلَ فَيَشْتُمُ أَبَاهُ وَأَمَّهُ .
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ўз ота-онасини сўкиши гуноҳи кабиралардандир», дедилар. «Қандай қилиб (ўз ота-онасини) сўкади?» дейишди. «Бир одамни сўкади. У эса унинг ота-онасини сўкади», дедилар».
عَنْ عُرْوَةَ بْنِ عِيَاضٍ ؛ أَنَّهُ سَمِعَ عَبْدَ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ يَقُولُ : مِنَ الْكَبَائِرِ عِنْدَ اللَّهِ تَعَالَى أَنْ يَسْتَسِبَّ الرَّجُلُ لِوَالِدِهِ.
Урва ибн Иёздан: «У Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оснинг «Аллоҳ таолонинг ҳузурида катта гуноҳлардан бири - киши ота-онасига сўкиш олиб беришидир», деганини эшитган экан».
Динимизда бир инсонни сўкиш уни ҳақорат қилиш оғир гуноҳдир. Хоссатан ота-онани сўкиш ва ота-онага сўкиш олиб бериш бу гуноҳи кабира ҳисобланади. Баьзи одамлар сўкишни оддий санашади лекин оғиздан чиқган ҳар бир ёмон гап динимизда қоралангандир.
قال رسول الله صلِی الله عليه وسلّم : ما شيءٌ أثقلُ في ميزانِ المؤمِنِ يومَ القيامةِ مِن خُلُقٍ حسَنٍ فإنَّ اللَّهَ تعالي ليُبغِضُ الفاحشَ البَذيءَ رواه ابو داود و ترمذی
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни мўминнинг тарозисида гўзал хулқдан оғирроқ нарса ёқ. Aлбатта Aллоҳ ёмон сўз гапирувчи ва хунук ишларни қилгувчиларни ёмон кўради” дедилар. Имом Абу Довуд ва имом Термизий ривояти.
قَالَ النَّبِيُّ ﷺ "من يضمن لي ما بين لَحْيَيْهِ وما بين رجليه أضمن له الجنة" رواه البخاري
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки лаб орасидаги нарсани ва икки оёқ орасидаги нарсани ҳимоялашига кафил бўлса, мен уни жаннатга киришига кафил бўламан”, дедилар.
Инсон ҳар доим тилини эҳтиёт қилиб бировга озор бермаслиги лозимдир. Динимиз ҳамиша бировни кўнглини кўтариш ва бировга ғамхўрлик қилишга тарғиб этадиган дин ҳисобланади. Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар бунга ибрат бўлганлар. Динимиз инсонни ҳамиша яхши сўзга буюради.
قَالَ النَّبِيُّ ﷺ مَنْ كانَ يُؤمنُ باللَّهِ واليومِ الآخرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَسْكُتْ رواه البخاري و مسلم
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Aллоҳга ва қиёмат кунига ишонадига бўлса яхши гапирсин ёки сукут сақласин”, дедилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
Aллоҳ ҳамиша ота-оналаримизни ҳурмат қилиб уларга яхши сўз гапирмоқликни насиб этсин.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори