Уқубат торттирувчи гуноҳ
28 декабр 2024 й.
89 марта ўқилди.

Уқубат торттирувчи гуноҳ
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги ота-онасига оқ бўлиш уқубати бобида келган ҳадис. 
عَنْ أَبِي بَكْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَا مِنْ ذَنْبٍ أَجْدَرُ أَنْ يُعَجَّلَ لِصَاحِبِهِ الْعُقُوبَةُ مَعَ مَا يُدَّخَرُ لَهُ مِنَ الْبَغْيِ وَقَطِيعَةِ الرَّحِمِ».
Абу Бакрдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Боғийлик ва қариндошлик алоқасини узишдек эгасига тез уқубат етказадиган ва қолганини охиратга сақлаб қўядиган гуноҳ йўқ», дедилар».
Гуноҳлар ичида шундай гуноҳ бор эканки, шу инсон шу дунёни ўзида ҳам азоб бор, охиратда ҳам азоб бор экан. Биринчиси боғийлик. Иккинчиси қариндошчилик риштасини бузишликдир. Қариндошчилик риштасини бошида ота-она туради. Ким ота-онаси билан риштани бузса. Унга бу дунёда ва у дунёда ҳам азоб бор. Динимиз ҳамиша қариндошлик риштасини боғлашликга тарғиб қилади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда набий соллаллаҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
قَالَ النَّبِيُّ ﷺ "مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ أَوْ يُنْسَأُ لَهُ فِي أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ" رواه البخاري
“Ким умрини узайишини, ризқини кенг бўлишини хоҳласа, уни хурсанд қиладиган бўлса. Силайи раҳимни мустаҳкамласин” дедилар.
Имом Табароний қилган ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳам қилганлар: “ Ким умрини узайишини, ризқини кенг бўлишини ва ёмон ўлимдан сақланишини хоҳласа Aллоҳга тақво қилсин ва силайираҳимни боғласин” дедилар. 
Динимиз ҳамиша ота-онага яхшилик қилишни, қариндошларга яхшилик қилишни ва силайираҳимни мустаҳкам боғлашликга буюради. Бугунги кунда баъзи бир ака-ука ва опа-сингиллар бир бири билан силайираҳмни бузганига гувоҳ бўламиз. Бу жуда катта гуноҳдир. Барча мўмин-мусулмонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига тарғиб қилган ҳолда ҳамиша 
ота-оналари билан яхши муносабатда бўлишликларини ва қариндошлари билан борди-келдини ўз ўрнига қўймоғликларини истар эдим. Роббим ота-онамиз ва қариндошларимиз билан иноқ яшаб ўтмоқлигимизни нассиб айласин.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram