Кабира гуноҳлардан тийилиш ҳақида
29 декабр 2024 й.
107 марта ўқилди.

Кабира гуноҳлардан тийилиш ҳақида
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги “Ота-онасига оқ бўлиш” бобида келган кабира гуноҳлардан тийилиш ҳақида ҳадис. 
 عِنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ قَالَ : قَالَ رَسُولُ الله ﷺ : «ما تَقُولُونَ فِي الزِّنَا وَشُرْبِ الْخَمْرِ وَالسَّرِقَةِ؟» قُلْنَا : اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ: «هُنَّ الْفَوَاحِشُ، وَفِيهِنَّ الْعُقُوبَةُ، أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ: الشِّرْكُ بِاللهِ عَزَّ وَجَلَّ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ - وَكَانَ مُتَّكِاً فَاحْتَفَزَ  قَالَ : وَالزُورُ 
Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зино, ароқхўрлик, ўғрилик ҳақида нима дейсизлар?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчи», дедик. «Булар фаҳш ишлардир. Уларнинг уқубати бор. Сизларга гуноҳи кабираларнинг катталарини айтиб берайми? Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлиш», дедиларда, ёнбошлаб ётган эдилар, ўринларидан тик туриб ўтирдилар ва: «Ёлғон сўз», дедилар».
Динимизда зино, ароқ ичиш, ўғрилик қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади.
وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا
“Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир”. Исро сураси 32-оят.
يَسْأَلُونَكَ عَنِ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ  قُلْ فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِن نَّفْعِهِمَا  وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلِ الْعَفْوَ  كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ
“Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади, Шоядки, тафаккур қилсангиз”. Бақара сураси 219-оят.
وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ  
“Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг”. Бақара сураси 188-оят.
Ушбу ҳадисда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам зино, ароқ ичиш, ўғриликдан ҳам кўра гуноҳи оғироқ бўлган учта гунохни санаб ўтдилар. Улар Aллоҳ таолога ширк келтириш, ота-онага оқ бўлишлик, ёлғон сўзлашдир. Инсон дунёда бир марта ҳаётга келар экан яхшилик билан ҳаётини ўтказмоғлиги керак. Ҳар бир мусулмон ўзини гуноҳи кабиралардан узоқ тутмоқлиги лозим ҳисобланади. Уламоларимиз гуноҳи кабиралардан тийилишнинг тўртта шарти бор дейди. Чин юракдан тавба қилиш, гуноҳни тўхтатишлик, гуноҳни қайта такрормаслик ва қилган гуноҳидан пушаймон бўлишдир. 
Ким мана шу тўртта шартга риоя қилса, у бахтли инсондир. Ҳар бир инсон ўзини кабира ва сағира гуноҳлардан узоқ тутмоқлиги ва ҳаётини тоат-ибодатда ўтқазмоғлиги лозим бўлади. Нуҳ алайҳиссалом 950 йил умр кўрдилар лекин биз бундай умурни кўролмас эканмиз, бу ҳаётимизни яхшилик билан ўтқазайлик. Гуноҳларнинг барчаси бу дунёда ҳам қолаверса у дунёда ҳам катта зарари бор. Шундай экан мен барча мўмин-мусулмонларни барча гуноҳлардан сақланмоғлигини, ҳамиша яхши ҳаёт билан умрини ўтқазмоғлигини сўраб қоламан. Роббим барчамизни гуноҳлардан тийилишмизни насиб этсин.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram