Ота-онанинг йиғиси
30 декабр 2024 й.
107 марта ўқилди.

 Ота-онанинг йиғиси

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги “Ота-онасига оқ бўлиш уқубати” бобида келган ҳадис. 
عَنْ طَيْسَلَةَ؛ أَنَّهُ سَمِعَ ابْنَ عُمَرَ يَقُولُ: بُكَاءُ الْوَالِدَيْنِ مِنَ الْعُقُوقِ وَالْكَبَائِرِ.
Тайсаладан ривоят қилинади: «У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг «Ота- онани йиғлатиш оқ бўлишдир ва гуноҳи кабиралардандир», деганини эшитган экан».
Киши ҳар хил сабаблар билан ота-онасини йиғлатиб хафа қилиши мумкин бу эса, ҳеч қачон яхшиликни олиб келмайди, балки гуноҳи кабира ҳисобланади.  
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرُو قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ ﷺ فَقَالَ: جِئْتُ أُبَايِعُكَ عَلَى الْهِجْرَةَ، وَتَرَكْتُ أَبَوَيَّ يَبْكيَان. قَالَ: ارْجِعْ إِلَيْهِمَا ، فَأَضْحِكْهُمَا كَمَا أَبْكَيْتَهُمَا
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ҳузурингизга ҳижрат учун байъат қилгани келдим. Ота-онам ортимдан йиғлаб қолишди», деди. «Олдиларига қайтиб борда, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдир», дедилар».
Киши баъзи бир сабабларга кўра ота-онасини йиғлатган бўлса, тез фурсатда улардан кечирим сўраб хурсанд қилмоғи лозим. Европа давлатларига сафар қилган бир буюк олимнинг ҳикояси айтиб бермоқчиман. “Кунларнинг бирида бекатда турган эдим. Кўзим тахминан 70 ёшга етган бир аёлга тушди. Қўлидаги олмани ейишликга жуда қийналаётганди. Олдига бордимда, оламани қўлимга олиб уни майдалаб аёлга бердим. Сўнгра эса у аёл йиғлади мен эса сабабини сўрадими. Деди: “Эй ўғлим менинг ҳам сен каби фарзандларим бор. Лекин ўғилларим ҳам, қизларим ҳам холимдан хабар олишмайди”. Шунда олим: “Худди сизни ёшингизга етган менинг ҳам онам бор. Мен ва менинг жуфти ҳалолим, фарзандларим у кишининг хизматларини қиламиз. У киши уйимизда худди маликалардек ҳаёт кечирадилар. Aйтган сўзларини барчаси бажарамиз. Нимани хоҳласалар тезда муҳайё қиламиз” деди. Аёл: “Ўғлим қайси диндасан?” деди.  У “Ислом динидаман. Бизнинг динимиз оналар ҳамиша эъзозланади” деди. Аёл: “Ундай бўлса мен ислом динини қабул қилдим” деди. Aёл: ислом динига қандай кириш керак деб сўради. Олим: “Лаа илаҳа иллалоҳ Муҳаммад ур-расулуллоҳ дегин” деди. Aёл исломни қабул қилди.
Ислом дини ота-онага яхшилик қилиб уларни ҳурмат қилмоқликга буюради.   Баъзида эшитилиб туради ота-оналарини хафа қилаётганлари ҳақида, улар узр сўраб уларни хурсанд қилмоғи лозим. Баъзи бир ҳолларда эса хато ота-онадан ҳам бўлиб фарзандларига зулум қилиши мумкин, бу ҳолатда киши яхши йўл тутиб ота-онасини хафа қилмаслиги керак.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram