ОНАГА ЭҲТИРОМ
22 июл 2024 й.
79 марта ўқилди.
ОНАГА ЭҲТИРОМ
بسم الله الرحمن الرحيم. الحمد لله و الصلاة والسلام على رسول الله. أما بعد
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг
“Aл-Aдаб ал-Муфрад” асарларидаги иккинчи боб “Онага яхшилик қилиш” боби. Унга иккита ҳадисни келтирдилар. Биринчи ҳадис Баҳз ибн Ҳаким оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар.
عَنْ بَهْزِ بْنِ حَكِيمٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، عَنْ جَدِّهِ ، قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، مَنْ أَبَرُّ ؟ قَالَ : أُمَّكَ ، قُلْتُ : مَنْ أَبَرُّ ؟ قَالَ : أُمَّكَ ، قُلْتُ : مَنْ أَبَرُّ ؟ قَالَ : أُمَّكَ ، قُلْتُ : مَنْ أَبَرُّ ؟ قَالَ : أَبَاكَ ، ثُمَّ الأَقْرَبَ فَالأَقْرَبَ.
“Эй Расулуллоҳ кимга яхшилик қилай”? дедим
-“Онанга” дедилар.
-“Кимга яхшилик қилай”? дедим,
-“Онанга” дедилар.
-“Кимга яхшилик қилай”? дедим,
-“Онанга” дедилар.
-“Кимга яхшилик қилай”? дедим.
-“Отанга сўнг яқинларинга ва яна яқинларинга “дедилар.
Ушбу ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта онага яхшилик қилмоқликни сўнг, отанга сўнг, яқин қариндошларига яхшилик қилмоқликни таъкидлаб ўтдилар.
Уламоларимиз айтадиларки ҳар бир аёл бошидан уч марта катта машаққатларни, қийинчиликларни ва оғирликларни ўтказади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онага уч марта яхҳилик қилишни таъкидлаб ўтдилар.
Биринчи қийинчилик барча аёлларни ҳомиладор вақтидаги бўлган қийинчилик. Зеро, Aллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони каримда:
وَوَصَّيۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيۡهِ حَمَلَتۡهُ أُمُّهُۥ وَهۡنًا عَلَىٰ وَهۡنٖ وَفِصَٰلُهُۥ فِي عَامَيۡنِ أَنِ ٱشۡكُرۡ لِي وَلِوَٰلِدَيۡكَ إِلَيَّ ٱلۡمَصِيرُ
“Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир: «Менга ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир»”. Луқмон сураси 14-оят
Иккинчи қийинчилик даври эса фарзандини дунёга келтириш вақтидаги бўлган қийинчилик. Aллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони каримда:
وَوَصَّيۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيۡهِ إِحۡسَٰنًاۖ حَمَلَتۡهُ أُمُّهُۥ كُرۡهٗا وَوَضَعَتۡهُ كُرۡهٗاۖ وَحَمۡلُهُۥ وَفِصَٰلُهُۥ ثَلَٰثُونَ شَهۡرًاۚ حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُۥ وَبَلَغَ أَرۡبَعِينَ سَنَةٗ قَالَ رَبِّ أَوۡزِعۡنِيٓ أَنۡ أَشۡكُرَ نِعۡمَتَكَ ٱلَّتِيٓ أَنۡعَمۡتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَٰلِدَيَّ وَأَنۡ أَعۡمَلَ صَٰلِحٗا تَرۡضَىٰهُ وَأَصۡلِحۡ لِي فِي ذُرِّيَّتِيٓۖ إِنِّي تُبۡتُ إِلَيۡكَ وَإِنِّي مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ
“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийланиб ҳомиладор бўлди ва уни қийланиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди”. Aҳқоф сураси, 5-оят.
Aллоҳ таоло ҳомиладорлик вақтини машаққат эканлиги ва фарзандини дунёга келтириш ҳолати ҳам машаққат эканлигини билдирди.
Учинчи аёлларимизнинг бошидан ўтказадагидан қийинчилиги эмизиш давридаги ва фарзандини улғайтириш давридаги бўлган қийинчилик ҳисобланади. Aллоҳ Ўзининг каломи Қуръони каримда:
وَٱلۡوَٰلِدَٰتُ يُرۡضِعۡنَ أَوۡلَٰدَهُنَّ حَوۡلَيۡنِ كَامِلَيۡنِۖ لِمَنۡ أَرَادَ أَن يُتِمَّ ٱلرَّضَاعَةَۚ وَعَلَى ٱلۡمَوۡلُودِ لَهُۥ رِزۡقُهُنَّ وَكِسۡوَتُهُنَّ بِٱلۡمَعۡرُوفِۚ لَا تُكَلَّفُ نَفۡسٌ إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَا تُضَآرَّ وَٰلِدَةُۢ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوۡلُودٞ لَّهُۥ بِوَلَدِهِۦۚ وَعَلَى ٱلۡوَارِثِ مِثۡلُ ذَٰلِكَۗ فَإِنۡ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٖ مِّنۡهُمَا وَتَشَاوُرٖ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِمَاۗ وَإِنۡ أَرَدتُّمۡ أَن تَسۡتَرۡضِعُوٓاْ أَوۡلَٰدَكُمۡ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ إِذَا سَلَّمۡتُم مَّآ ءَاتَيۡتُم بِٱلۡمَعۡرُوفِۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِير
“Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар. Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмайди. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизни яхшилик билан аввалдан топширсангиз, гуноҳ бўлмайди. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўриб турувчидир”. Бақара сураси, 233-оят.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўнгра отага яхшилик қилмоқликни ҳам таъкидлаб ўтдилар, чунки оталаримизнинг ҳам хизматлари жуда бўлиб, оила таъминот уларнинг зиммаларидадир. Шунинг учун ҳам Aллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони карим:
وَعَلَى ٱلۡمَوۡلُودِ لَهُۥ رِزۡقُهُنَّ وَكِسۡوَتُهُنَّ بِٱلۡمَعۡرُوفِۚ لَا تُكَلَّفُ نَفۡسٌ إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَا تُضَآرَّ وَٰلِدَةُۢ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوۡلُودٞ لَّهُۥ بِوَلَدِهِۦ
Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин. Бақара сураси, 233-оят.
Ҳақиқатдан оналаримизни ҳам оталаримизни ҳам хизматлари беқиёсдир. Ҳар бир фарзанд, ҳар бир инсон ота-онасига хизмат қилмоғи лозим. Ушбу ҳадисга мувофиқ уламолариз айтадиларки “Aгар она бир нарсага буюрса, ота эса бир нарсадан қайтарса қайси бирларининг гапларига қулоқ солинади”? деганда: “Онанинг гапига қулоқ солинади”, дейдилар.
Ота-онамиз омон бўлсинлар. Ўтганларини Aллоҳ раҳмат қилсин.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
«орқага