Қазои ҳожатда шарқ ёки ғарбга юзланишга буюрилганлиги (22-ҳадис)
23 май 2015 й.
2343 марта ўқилди.

 الأمر باستقبال المشرق أو المغرب عند الحاجة

Қазои ҳожатда шарқ ёки ғарбга юзланишга буюрилганлиги

 

 أخبرنا يعقوب بن إبراهيم قال أنبأنا غندر قال أنبأنا معمر قال أنبأنا ابن شهاب عن عطاء بن يزيد عن أبي أيوب الأنصاري قال: قال

رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا أتى أحدكم الغائط فلا يستقبل القبلة ولكن ليشرق أو ليغرب

 
22. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биронтангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин. Лекин шарққа ёки ғарбга қарасин”, дедилар”.
 
Шарҳ:
 
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага юзланиб қазои ҳожат қилишдан қайтариб, шарқ ёки ғарб томонга юзланишга буюрдилар. Чунки Мадина аҳли учун шарқ ёки ғарбга юзланиш қиблага ёнини қилиш билан бўлар эди. Бу ҳукм барча шаҳарларда турлича бўлиб, ҳар бир шаҳар аҳли қиблани яхши билмоғи ва унга муносиб эҳтиром кўрсатмоғи лозим. 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Мусулмонларнинг қиблани эҳтиром қилиши шарьий ҳукмлар билан собитлиги.
2. Мусулмонлар учун энг муъаззам жой қибла яьни Каьбаи мушаррафа эканлиги.
3. Мусулмон қазои ҳожатда ҳам ўз дини одоблари билан безаниши лозимлиги. 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram