ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ
07 март 2024 й.
34 марта ўқилди.
ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги ота-она ҳақини адо қилиш бобида келган бешинчи ҳадис.
عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله ﷺ : «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ ؟ ثَلَاثًا، قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللّٰه ! قَالَ: «الْإِشْرَاكُ باللّٰه، وَعُقُوِقُ الْوَالِدَيْنِ - وَجَلَسَ وَكَانَ مُتَّكِئًا - أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ مَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْتُ : لَيْتَهُ سَكَتَ.
Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отасидан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: “Сизларга кабираларнинг энг улкани хабарини берайми?” дедилар. “Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!” дейишди. “Аллоҳга ширк келтириш. Ота-онага оқ бўлиш”, дедилар ва ёнбошлаб ётган эдилар, қадларини ростлаб ўтириб: “Ҳой! Ёлғон сўздан огоҳ бўлинг!” дедилар. Ана шу гапни қайта-қайта такрорладилар, (қўрқиб кетганимдан) “сукут сақласайдилар” дедим”.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда энг улкан гуноҳларнинг учтасини айтиб бердилар.
Биринчиси: Aллоҳга ширк келтирмоқлик
Иккинчиси: Ота-онага оқ бўлмоқлик
Учинчиси: Ёлғон гувоҳлик бермоқликдир.
Ота-онага яхшилик қилмоқлик қанчалик катта савоб бўлса, ота-онага оқ бўлмоқлик шунчалик катта гуноҳдир.
Aбдуллоҳ ибн Aббосдан гуноҳи кабираларни ададини сўраганларида. Етмишга яқин дедилар.
Етмишга яқин гуноҳи кабираларнинг иккинчиси бу ота-онага оқ бўлмоқликдир. Шунинг учун ҳар бир фарзанд ота-онасини олдида турганида, суҳбат қилганида сўзига эьтиборли бўлмоғлиги лозим бўлади. Aкс ҳолда бир ножўя сўз ёки ҳаракат фарзанднинг оқ бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Уламолардан бирлари араб ўлкасида бўлган бир воқеани айтиб берган эканлар. Ота-она фарзандларини камолга етқазиб, уйли жойли қилгандан сўнг, она оламдан кўз юмган экан. Катта ўғил отасини ўзининг уйига олиб келди. Aёли эса бу ҳолатни сиғдира олмагач эр ва хотин шу ҳовлининг чеккасида жойлашган кичгинагина бир уйга жойлаштирдилар. Аёли оддий товокда овқат узатиб турар эдилар. Ота ҳам кўп ўтмасдан оламдан кўз юмди. Тазия кунлари ўтгач, хонани тозалаб бўлгандан сўнг, ўша хонадоннинг фарзанди қўлида бир товоқ билан чиқди. Отаси “Эй ўғлим бу эски товоқни нима қиласан, ташлаб юбор” деганда. “Эй отажон, шу синмайдиган оддий товоқда бобомга овқат бердингиз. Бир кун келиб сиз ҳам қариганингизда мен ҳам манашу товоқда овқат бераман” деган экан. Бу қилган ишидан отаси жуда пушаймон бўлган экан.
Бу пушаймонлик энди фойдаси йўқ, чунки ота-она бу дунёдан кўз юмиб бўлган эди. Шунинг учун ҳам ҳар бир фарзанд жуда ҳам эътиборли бўлмоғи лозим бўлади. Ота-она биз учун қуёш, ой каби нурли азиздир. Уларни қадирга етиб, хизматини қилиб, дуосини олган инсон Жаннат аҳлидан бўлади.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
«орқага