Саҳрода туриб бавл қилишга рухсат (26-27- ҳадислар)
26 июн 2015 й.
2603 марта ўқилди.

 

 
 

الرخصة في البول في الصحراء قائما

Саҳрода туриб бавл қилишга рухсат

 
 أخبرنا مؤمل بن هشام قال أنبأنا إسماعيل قال أخبرنا شعبة عن سليمان عن أبي وائل عن حذيفة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم أتى سباطة قوم فبال قائما.  أخبرنا محمد ابن بشار قال أنبأنا محمد قال أنبأنا شعبة عن منصور قال سمعت أبا وائل أن حذيفة قال إن رسول الله صلى الله عليه وسلم أتى سباطة قوم فبال قائما.
 
 أخبرنا سليمان بن عبيد الله قال أنبأنا بهز قال أنبأنا شعبة عن سليمان ومنصور عن حذيفة أن النبي صلى الله عليه وسلم مشى إلى سباطة قوم فبال قائما قال سليمان في حديثه ومسح على خفيه ولم يذكر منصور المسح
 
26. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам бир қавмнинг ахлат ташлайдиган жойига келиб, тик туриб бавл қилдилар”, дедилар.
 
27. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ахлат ташлайдиган жойига келиб, тик туриб бавл қилдилар”, дедилар. Сулаймон келтирган ҳадисда “Икки маҳсиларига масҳ тортдилар” дейилган. Мансур келтирган ҳадисда масҳ зикр қилинмаганظ
 
Шарҳ:
 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб бавл қилиш учун имкон топмаганларида туриб бавл қилганлар. Чунки ахлат ташлайдиган жойда ўтириб бавл қилишни иложи бўлмайди. Имом Байҳақий ривоятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларини ички қисмида жароҳат бўлганлиги туфайли туриб бавл қилдилар, деб келган. Думак, ўтириб бавл қилишга имкон бўлганда туриб бавл қилиш дуруст эмас. 
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа қвмлар орасида ҳам юрганликлари
2. Зарурат юзасидан туриб бавл қилишga рухсат борлиги
3. Мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир ишларию сўзларини тўғри ўрганиши зарурлиги 
 
 
Боло Ҳавз жомеь масжиди
имом хатиби
Жобир Элов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:40
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram