2-март — Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган кун
02 март 2023 й.
261 марта ўқилди.

 2-март — Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган кун

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945-йил 24-октябрда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ялпи хавфсизликни мустаҳкамлаш орқали тинчликни таъминлаш журъати билан чиққан 51 мамлакат томонидан ташкил этилган. 
1992-йил 2-март Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган кун сифатида мустақил Ўзбекистон тарихида муҳим ўрин эгаллади. Юртимизда Бирлашган миллатлар ташкилотининг бир нечта  таркибий тузилмалари – Тараққиёт дастури, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Аҳолишунослик жамғармаси, Болалар жамғармаси, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Миграция бўйича халқаро ташкилот ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўйиб келяпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил сентябр ойида Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мамлакатимиз ва БМТ ҳамкорлигининг янги босқичини бошлаб берганди.
Шундан сўнг 2020-йилнинг 23-сентябр куни видеоконференсия шаклида ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессиясида Шавкат Мирзиёев илк маротаба ўзбек тилида нутқ сўзлаши ва унда кўтарилган долзарб масалалар кенг жамоатчилик ва халқаро майдонда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, 2021-йилнинг 22-феврал куни Давлатимиз раҳбари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги иштироки ва ўзбек тилида нутқ сўзлагани Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўзаро ҳамкорлиги тобора ривожланиб бораётганини кўрсатади.
угунги кунда Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ўзаро кўп томонлама ҳамкорлигининг устувор йўналишлари сифатида хавфсизлик, бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашиш, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, Афғонистон масаласини тинч йўл билан ҳал этиш, ушбу мамлакатни қайта тиклаш, экологик муаммоларни бартараф қилиш, Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд сифатида эътироф этиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш, тарихий шахслар ва анъаналар, меъморий ёдгорликларни асраш, қайта тиклаш кабиларни эътироф этиш мумкин. Бу борада мамлакатимизнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси изчил ва фаол иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:59
Пешин: 13:10
Аср: 16:20
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram