“Шайх Дарвеш” жомеъ масжиди янгидан барпо этилди
07 март 2023 й.
472 марта ўқилди.

 “Шайх Дарвеш” жомеъ масжиди янгидан барпо этилди

Жорий йилнинг 6 март куни Бухоро вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов Шофиркон туманида янгидан барпо этилган "Шайхи Дарвеш" жомеъ масжидида бўлди.
Масжид қурилиши, ундаги яратилган қулайликлар хусусида тўхталиб ўтди ва илиқ фикрлар билдирди.
Шундан сўнг аср маҳалида масжид жамоаси билан учрашиб, юртимизда олиб борилаётган диний соҳадаги исилоҳотлар хусусида тўхталди. Ҳозирги дунё ҳамжамиятидаги таҳликали замонда тинчликнинг нечоғли аҳамиятли экани уни барчамиз кўз қорачиғимиздек асрамоғимиз аждодларимиздан мерос эканини айтиб ўтди.
Юртимиздаги масжиду мадрасаларимиз ободлиги, халқимизнинг ўз дину диёнатида мустақил ва эркин ибодатларда бўлиб турганига шукроналар келтириб хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:25
Куёш: 06:11
Пешин: 13:10
Аср: 17:45
Шом: 19:25
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram