Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдилар
12 октябр 2021 й.
149 марта ўқилди.

 

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Қуръон тиловат этилиб, халққа тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди. Уламолар билан суҳбатда илмнинг аҳамияти, ёшлар тарбияси ҳақида сўз борди.

«Бухоро азалдан илм, маънавият маркази. Қадимда бу ерда 30 дан ортиқ олий мадраса бўлган. Ҳеч қаердан бунча кўп уламо чиқмаган. Бугун ҳам ёшлар тарбиясида, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда Бухоронинг ўз ўрни бор», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари зиёратгоҳларни ва уларга олиб борадиган йўлларни обод қилиш, ички туризмни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

«Зиёрат халқимизнинг аждодларга бўлган ҳурматини, ёшлар дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилади. Шунинг учун бу ерга бошқа ҳудудлардан янги йўналишлар очиб, ёшларни олиб келиш, билимини ошириш муҳим», — деди Президент.

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:25
Куёш: 06:57
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram