“АБУ ҲАФС КАБИР” МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИДА ИЛК ЖУМА НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ
13 октябр 2023 й.
4313 марта ўқилди.

 “АБУ ҲАФС КАБИР” МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИДА ИЛК ЖУМА НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ 


🗓 Бугун, 13 октябрь куни Бухоро шаҳридаги “Абу Ҳафс Кабир” масжидининг бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етиб, муҳташам янги бинода жума намози кенг жамоат билан адо этилди. 

✅ Янги жомеда қурилиш ишлари 2021 йилда бошланган бўлиб, бинонинг том қисми тўлалигича қайта таъмирланди ва баландлиги 21, эни 12 метрли бўлган маҳобатли гумбаз барпо этилди.

🔹Шунингдек, хонақоҳнинг ички қисмида қўшимча устунлар ўрнатилиб, шарқона ва миллий услубда меморий безаклар берилди. Бино иситиш ва ёритиш тизими билан таъминланиб, ташқи пешайвонда кенг кўламли таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Масжид сиғими 1000 нафардан ошиқ намозхонни ўз ичига олади.

🤲Яратганнинг байтларини обод этишда ҳисса қўшаётган азиз инсонларга икки дунё саодати насиб қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram