Мир Араб олий мадрасаси делегациясининг Туркияга амалий ташрифи давом этмоқда
30 апрел 2026 й.
182 марта ўқилди.

Мир Араб олий мадрасаси делегациясининг
Туркияга амалий ташрифи давом этмоқда

Туркия Республикасига амалга оширилаётган хизмат сафари доирасида Мир Араб олий мадрасаси делегацияси Ислом тадқиқотлари маркази (ISAM)га ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари марказнинг илмий-тадқиқот фаолияти, жумладан, ислом дини ва тарихи бўйича амалга оширилаётган фундаментал изланишлар ҳамда илмий меросни замонавий академик муҳитга интеграция қилиш борасидаги ишлари билан танишдилар.

Марказ томонидан тайёрланган 46 жилдли “Ислом энциклопедияси” 33 йиллик илмий изланишлар натижаси бўлиб, 17 мингдан ортиқ мавзуни қамраб олган. Ушбу лойиҳада 2 мингдан зиёд олим иштирок этгани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, марказ ҳузурида 500 мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхона фаолият юритиши, унда Усмонлилар давлатига оид 5 миллиондан зиёд архив ҳужжатлари нусхалари сақланаётгани маълум қилинди. Бугунги кунга қадар 86 жилддан иборат танқидий таҳрир қилинган араб тилидаги илмий асарлар нашр этилган.

Учрашув давомида томонлар ўзаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Суҳбат чоғида Мовароуннаҳр, хусусан, Бухоро уламоларининг ислом илмлари тараққиётидаги ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
 

Ташриф якунида томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram