Миллатлараро ва динлараро бағрикенглик самарали ҳамкорликнинг муҳим омили
16 ноябр 2023 й.
6092 марта ўқилди.

Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб, жорий йилнинг 13–19 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудида “Бағрикенглик ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан бугун, 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида "Миллатлараро ва динлараро бағрикенглик самарали ҳамкорликнинг муҳим омили" мавзусида халқаро конфренция ташкил этилди. Унда вилоятлар видеоконфренцалоқа шаклида иштирок этишди. Конфренцияда иштирок этиш учун Мир Араб олий мадрасасида имом хатиблар, отинойилар, вилоятдаги маданий марказлар вакиллари, мадраса толиблари иштирок этишди. 

Тадбир аввалида вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов сўзга чиқиб, “Бағрикенглик ҳафталиги”нинг ўтказилиши – жамиятда бағрикенглик ғояларининг мустаҳкамланиши, турли миллат ва элат ҳамда диний конфессия вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Маълумот ўрнида ҳафталик доирасида умумтаълим мактабларида “Миллий анъана ва удумлар” кўргазмалари, “Бағрикенглик менинг наздимда” мавзусида энг яхши иншолар танловлари, “Менинг бағрикенг дунёим” мавзусида энг яхши расмлар танловлари, бағрикенгликни тарғиб қилувчи шеърхонлик кечалари, шунингдек, олий таълим муассасаларида “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз”, “Диний маърифат ва миллатлараро бағрикенглик – жамият барқарорлиги шарти” мавзуларида илмий-амалий ва маърифий тадбирлар, “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – умрбоқий қадриятлар” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:16
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram