БИР ҲАДИС ШАРҲИ
02 декабр 2025 й.
709 марта ўқилди.

 🌙 БИР ҲАДИС ШАРҲИ

 (Вилоят бош имомининг ташрифи)
📍 Бугун, Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов Жондор туманидаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжидига ташриф буюриб, жума намозини жамоат билан адо этдилар.

🗣 Жума маърузасида  "Албатта, Аллоҳ таоло бир қанча амалларни фарз қилди, уларни зое қилманглар", "Ҳад чегараларни белилаб берди, улардан ўтиб кетманглар", "Баъзи нарсаларни ҳаром қилди, уларга яқинлашманглар",  "Баъзи нарсаларнинг ҳукми ҳақида–унутмаган ҳолда, сизларга раҳм қилиб, сукут қилди, улар устида баҳс-мунозара қилманглар", "Ҳалол касб-кор қилиш тақводандир"  каби мавзуларда маъвиза қилдилар. 

🔑 Шунингдек,  динимиз томонидан талаб қилинган амалларни адо этиш,  ман қилинганларидан сақланиш ва шаръий чегараларда туриш – бизни жаннатга  олиб борувчи амаллардан экани, барчамиз мана шу илоҳий кўрсатмаларга амал қилсак,  ушбу мукофот иншааллоҳ насиб этажаги таъкидланди.
 
✍️ ЎМИ БВВ Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:44
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram