Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги хайрли ишлар доирасида “Бобо Араб” жомеь масжидининг янги биносига илк ғишт қўйилди.
10 май 2026 й.
217 марта ўқилди.

#Янгиликлар
#Обод_масжидлар

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги хайрли ишлар доирасида “Бобо Араб” жомеь масжидининг янги биносига илк ғишт қўйилди.

🔹 Юртимизда янги масжидлар барпо этиш ва мавжуд ибодатгоҳларни замонавий қиёфада қайта қуриш ишлари изчил давом этмоқда.

🔸 Пешку туманида жойлашган мазкур жоме масжидни замонавий лойиҳа асосида қайта қуриш ишлари бошланиб, бу аҳолига катта қувонч бағишлади.

🔹 Тантанали тадбирда Пешку туман ҳокими Ҳ. Давлатов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Ж. Элов, туман бош имом-хатиби Н. Жумаев бошчилигида имом-хатиблар, ноиблар, нуронийлар, ҳомийлар ҳамда қурувчилар иштирок этди.

🔸 2200 ўринга мўлжалланган масжиднинг илк ғишти яхши ният ва хайрли дуолар билан қўйилди. Тадбир қатнашчилари савоб умидида пойдеворга ғишт қўйиб, ушбу эзгу ишда иштирок этишди.

🔹 Қурилишда иштирок этаётган усталар ва ҳомийлар ўз меҳнати ва маҳорати билан масжид биносига муносиб ҳисса қўшмоқда.

✍️ ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram