“ЧИҚИРЧИ” ЖОМЕЪ МАСЖИДИНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
26 сентябр 2023 й.
84 марта ўқилди.

 “ЧИҚИРЧИ” ЖОМЕЪ МАСЖИДИНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ

🌙 Янги масжид қуриш, мавжудларини обод этиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардан саналади.

✅Мана шундай бунёдкорлик ишлари сирасига шу кунларда барпо этилаётган Пешку тумани "Чиқирчи" маҳалласи "Янги бозор" кўчасидаги “Чиқирчи” жомеъ масжидини мисол келтириш мумкин. Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қайта қурилаётган бу муҳташам масжид, ўзининг меъморий компазицияси билан алоҳида ажралиб туради. 

🔸 Масжид учун тайёрланган лойиҳага кўра, ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.

🟢Лойиҳага кўра масжид сиғими 2000 намозхонга мўлжалланган бўлиб, баланд гумбазли, икки томонлама кириш дарвозали, маъмурият, омборхона, ва қулай-замонавий типдаги 30 кишилик таҳоратхона бинолари қурилиши мўлжалланган.

🤲 Ҳақ таоло ушбу жоме қурилишида кўмакдош бўлааётган азиз инсонлардан рози бўлсин! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram