“Президент ҳожилари” дастури доирасида Ҳаж ва умра ибодатларига бағишланган маърифий дарслар
14 май 2026 й.
101 марта ўқилди.

#Ҳаж_умра_2026

🕋 Бухоролик 7 нафар юртдошимиз учун “Президент ҳожилари” дастури доирасида Ҳаж ва умра ибодатларига бағишланган маърифий дарслар ташкил этилди.

Мазкур ўқув машғулотлари давомида муқаддас сафарнинг фазилатлари, ҳаж ва умрани адо этиш тартиблари, зиёрат одоблари ҳамда юртимиз ҳожиларининг зиммасидаги маънавий масъулиятлар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Дарсларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов олиб бордилар. Маърузалар давомида ҳожиларнинг муқаддас сафар жараёнида сабр-тоқат, ҳамжиҳатлик ва юксак ахлоқ намуналарини намоён этишлари барча учун ўрнак экани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, машғулотлар жараёнида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, амалий тавсиялар ҳам тақдим этилди.

Бундай маърифий учрашувлар юртдошларимизнинг муқаддас сафарга пухта тайёргарлик кўришлари, ибодатларни тўғри ва мукаммал адо этишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 

Матбуот хизмати  

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram