Муфтий ҳазратлари “Рамазон қори” жоме масжидида мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбат қурдилар
10 июн 2021 й.
598 марта ўқилди.

Муфтий ҳазратлари “Рамазон қори” жоме масжидида мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбат қурдилар
 

Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламолар, диний соҳа раҳбарлари Андижон вилоятига ташриф буюриб, мўмин-мусулмон юртдошларимиз билан дилдан маърифий суҳбат қурганлари, жоме масжидлар ободлиги, имом-хатиблар фаолияти билан яқиндан танишганлари, эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглига қувонч улашганлари ҳақида хабар берган эдик.  

Бугун, сафарнинг иккинчи куни муфтий ҳазратлари Қўрғонтепа туманидаги “Рамазон қори” жоме масжидига ташриф буюрдилар. У кишига Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ва Диний идора иш бошқарувчиси Рустам домла Жамилов ҳамроҳлик қилди. Бундан хабар топган одамлар тўп-тўп бўлиб йиғилди. Даставвал муфтий ҳазратлари масжидда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, пешин намозини жамоат билан адо этдилар.

Муфтий ҳазратлари буюк алломалар юрти бўлмиш Ватанимизда сўнгги йилларда масжид-мадрасалар қуриш одатий жараёнга айланиб бораётгани, ҳар куни юртимизнинг турли вилоятларидан янги-янги масжид қурилаётгани ёки қуриб битказилиб, ишга тушгани, янги диний таълим муассасалари очилаётгани ва яна яхши хушхабарлар кутилаётгани, айни замонда имом-домлалар, муддарисларимиз ҳам халқимизга, айниқса, ёшларимизга Ислом дини маърифатини етказиш, уларнинг таълим-тарбиясини яхшилаш ва эзгуликлар тарқатиш ишида жуда ҳам фаол бўлишлари зарурлигини таъкидладилар.    

Шунингдек, Муфтий ҳазратлари ўз сўзларида тараққиётимизнинг янги даврида эҳтиёжманд оилалар қадр-қимматини кўтариш, турмуш шароитини яхшилаш борасида қилинаётган савобли ишларга урғу қаратдилар. Бундан ташқари, мусулмон киши қандай бўлиши кераклиги, динимиз аҳкомларига амал қилиш, илм олиш, касб-ҳунар эгаллашга интилиш каби мавзуларда маърифий суҳбат қилиб бердилар.

Ўз навбатида масжид ходимлари, намозхонлар сермазмун ва таъсирли маъруза учун миннатдорчилик билдиришди.  

Муфтий ҳазратлари намозхонлар билан дилдан бўлган суҳбатлари якунида Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

Маълумот учун, бугун кун давомида диний соҳа раҳбарлари ва таниқли уламолар Андижон сафари давомида жоме масжидлар, маҳалла фуқаролар йиғинларида маърифий суҳбатлар ўтказишлари, “Мурувват” уйлари ва эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, моддий кўмак кўрсатиши режа қилинган.

Сафар жараёнларини сайтимизда ёритиб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:17
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram