Бухоро вилоятида диний соҳа ходимларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
26 феврал 2020 й.
1044 марта ўқилди.


Бухоро вилоятида диний соҳа ходимларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун 26 феврал куни Когон туман Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳининг анжуманлар залида Бухоро вилояти диний соҳа вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди. 
Шунингдек, мазкур анжуманда Бухоро вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари З.Ҳидоятов, ЎМИ Бухоро вилояти вакили  Ж.Элов, туман ва шаҳар имом-хатиблари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди.
Йиғилишни вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари З.Ҳидоятов очиб, иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тассаруфидаги жомеъ масжидлар имом-хатиблари томонидан жорий йилнинг январ ва феврал ойларида бажарилган ишлар ҳамда ўтказилган тадбирлар ҳисоботи бўйича танишиб чиқиб, ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида гапириб ўтдилар. Шунингдек, бундан кейин қилинадиган ишлар ҳақида барча имом-хатиблар билан келишиб олинди.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram