ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ МАЙДОНДА ТЎП ТЕПИШДИ
05 март 2022 й.
818 марта ўқилди.

ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ МАЙДОНДА ТЎП ТЕПИШДИ
 
     Вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида вилоятдаги диний соҳа ходимлари ўртасида “Биз - соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида мини-футбол (футзал) мусобақаси ўтказилди.
     Турнирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Э.Мажидов, вилоят бош имом хатиби Ж.Элов турнирнинг диний соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, соҳа ходимлари ўртасида ўзаро дўстона муҳитни яратиш ва уларни доимий равишда спортга жалб қилиш борасидаги аҳамияти хусусида тўхталиб, мусобақа ишида омад тиладилар.
     Тегишли шаҳар ва туманлардаги масжидлар имомлари, шунингдек, Мир Араб олий ва ўрта махсус мадрасалари мударрислари, Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуаси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси ходимларидан ташкил этилган 8 та команда иштирок этган турнирнинг гуруҳ босқичида сараланган 4 жамоа плей-офф ўйинларида ўзаро баҳс олиб боришди. 
     Вилоят имомларининг дунёвий, хусусан спортда ҳам фаолликлари кўзгусига айланган турнир финалида Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуаси ходимларидан иборат “Нақшбанд” жамоаси Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари масжидлари имомларидан таркиб топган “Хожаи Жаҳон” жамоаси устидан зафар қучиб, ғолибликни тантана қилишди.  3-ўрин эса Ромитан, Пешку ва Бухоро туманлари масжидлари имомларидан иборат “Азизон” жамоасини мағлуб этган “Мир Араб” жамоасига насиб этди. 
Ғолиб ва совриндорлар ҳамда турли йўналиш бўйича номинациялар эгалари ташкилотчилар томонидан кубок, медал ва фахрий ёрлиқ, шунингдек қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram