"ЭШОНИ ПИР" МАСЖИДИНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
19 сентябр 2023 й.
118 марта ўқилди.
🕌"ЭШОНИ ПИР" МАСЖИДИНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
🌙Масжидлар – илм-маърифат улашиладиган, намозлар жамоат билан адо этиладиган, ўзаро бирлик ҳамжиҳатлик маскани ҳисобланади. Яратганга тоату ибодатда бўлиб, зикри илоҳийни васф этилишидан, «Аллоҳнинг уйлари» дея номланди. Шу боис мўмин-мусулмонлар уни обод этишга ошиқади.
🔸Вилоятимизда масжидларни обод этишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Шу каби хайрли ишлар сирасига Ромитан тумани "Қалайчорбоғ" қишлоғидаги “Эшони пир” масжидини обод этишга саҳоватли инсонлар кўмаги билан бел боғланди.
🟢Лойиҳага кўра масжид сиғими 750 намозхонга мўлжалланган бўлиб, баланд гумбазли, икки томонлама кириш дарвозали, маъмурият, омборхона, ва қулай-замонавий типдаги таҳоратхона бинолари қурилиши мўлжалланган.
🤲 Ҳақ таоло ушбу жоме масжидни тезроқ қад ростлашини насиб этиб, мўмин-мусулмон халқимизга Қиёматга қадар хизмат қилишини насиб айласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқага