2021 йил обунасини ташкил этишда фаоллик кўрсатган имом-хатиблар “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриёти томонидан тақдирланди
08 октябр 2021 й.
312 марта ўқилди.

 
2021 йил обунасини ташкил этишда фаоллик кўрсатган имом-хатиблар “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриёти томонидан тақдирланди

2021 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятидаги шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи бўлим мудири Толибжон Низомов иштирок этиб, сўзга чиқди ҳамда бугунги кунда халқимиз маънавий-маърифий билимини оширишда “Ҳидоят” журнали, “Ислом нури” газетаси ва “Мўминалар” журналининг тутган ўрни, ушбу уч нашр сифат жиҳатидан тобора зиёда бўлиб бораётгани ҳақида тўхталди.
Тадбир сўнгида йиғилишда қатнашган жорий 2021 йил обунасини ташкил этишда фаоллик ва намуна кўрсатган 12 нафар масжид имом хатиблари “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриётининг махсус ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 

Матбуот хизмати  

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:25
Куёш: 06:57
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram