“ФРИШКЕНТ” ЖОМЕ МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИДА ИЛК ҲАЙИТ НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ
20 март 2026 й.
173 марта ўқилди.

🕌 “ФРИШКЕНТ” ЖОМЕ МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИДА ИЛК ҲАЙИТ НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ
 
🔸 Ғиждувон тумани “Фришкент” қишлоғи “Армечан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Фришкент” жоме масжидининг янги биноси қуриб битказилиб, халқимизга фойдаланишга топширилди.
 
🟢 Лойиҳага кўра, масжид 1000 нафардан ортиқ намозхонни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, замонавий ва миллий меъморий услуб уйғунлигида — баланд гумбазли қилиб барпо этилди. Шунингдек, автотураргоҳ, таҳоратхона ҳамда маъмурий бинолар ҳам қурилди.
 
🌙 Янги масжидда илк бор Ҳайит намози адо этилди ва бу қутлуғ кун масжид аҳли учун унутилмас воқеага айланди.
 
🤲 Ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшган барча саховатпеша инсонлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин!
 
давоми... (https://t.me/NaqshbandUZ/63155)
 
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги 

Матбуот хизмати (https://t.me/NaqshbandUZ) 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:56
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram