"Абдулхолиқ Ғиждувоний" зиёратгоҳига ташриф
08 сентябр 2021 й.
909 марта ўқилди.

 
"Абдулхолиқ Ғиждувоний" зиёратгоҳига ташриф

Нақшбандия тариқатининг устозлардан бўлмиш ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруҳу номларига барпо этилган масжид жамоаси аҳлига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков пешин намозига ташриф буюриб, йиғилганларга "Бухоро алломалари ва илмнинг фарзлиги" ҳақида маъруза қилиб бердилар. Масжид жамоаси билан  дилдан қилинган суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларга катта таассурот қолдирдилар. 
Мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришларнинг янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.

 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram