Конференция иштирокчилари Ҳадис илми мактабида бўлди
05 март 2020 й.
1046 марта ўқилди.

 

Конференция иштирокчилари Ҳадис илми мактабида бўлди

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтаётгани тўғрисида хабар қилган эдик. 
Мазкур халқаро анжуманда юқори мартабали меҳмон сифатида иштирок этаётган Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб бошчилигидаги нуфузли делегация дастлаб муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади.
Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган Ҳадис илми мактабига ташриф буюришди ва  у ерда яратилган шарт-шароитлар билан ташиишди. 
Мазкур тадбирда, Бухоро вилоятидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, “Жўйбори Калон” хотин-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти раҳбари А.Иноятовлар иштирок этдилар.


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram