Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳашар тадбирлари ўтказилди
06 май 2026 й.
176 марта ўқилди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳашар тадбирлари ўтказилди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоятимизда кенг кўламли маънавий-маърифий ва ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, имом-хатиблар бошчилигида қабристон ва зиёратгоҳларда ҳашарлар ташкил этилди.

Тадбирлар давомида қабристонлар ҳудуди ободонлаштирилиб, ариқ-зовурлар тозаланди, дарахт ва буталар парвариш қилинди, йўлаклар тартибга келтирилди. Шунингдек, зиёратгоҳларда поклик ва озодаликни таъминлаш, уларни муносиб ҳолатга келтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Имом-хатиблар томонидан ҳашар иштирокчиларига инсон қадрини улуғлаш, аждодлар хотирасини эҳтиром қилиш, қабристонларни пок сақлашнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу каби эзгу амаллар жамиятда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва инсонийлик фазилатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Мазкур тадбирлар юртдошларимизнинг аждодлар хотирасига бўлган юксак эҳтиромини яна бир бор намоён этди.
 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram