БУХОРО ВИЛОЯТИ МАСЖИДЛАРИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ
15 март 2020 й.
«орқага
1062 марта ўқилди.
БУХОРО ВИЛОЯТИ МАСЖИДЛАРИДА
ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ
Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Поклик динимизнинг асосларидан ҳисобланади. Шу боис ҳам покликни динимиз асосларидан десак сира муболаға қилмаган бўламиз.
Шу муносабат билан Бухоро вилоятидаги барча масжидларда масжид ходимлари ва масжид жамоаси томонидан ҳашар ўтказилди. Ҳашарда масжид жамоаси ва масжид ишчи ходимлари масжид биноларининг олди, ариқлар, экилган дарахтлар ва гулларнинг атрофи тозаланди ва дарахтларга шакл берилиб оқланди, йўлаклар супурилди, масжидларнинг барча хона ва биноларида ҳам тозалик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Умумхалқ ҳашари байрамона кайфиятда ўтказилмоқда.
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги матбуот хизмати