“Шайх Саъдий” масжидига илк ғишт қўйилди
15 сентябр 2023 й.
109 марта ўқилди.

 🕌Хушхабар: “Шайх Саъдий” масжидига илк ғишт қўйилди

 
🌙Уламоларимиз: “Бирор ҳудудда масжид барпо этилса, шу масжиднинг баракаси бутун аҳолига татийди. Шу ерга файз, унум ва барака инади”, дейишган. Ҳақ гап. Эътибор бериб қаралса, масжиди бор маҳаллалар файзли, баракалидир. 
 
🗓Жорий йилнинг 13 сентябрь куни, Бухоро шаҳар “Саъдий Шерозий” М.Ф.Й “Ҳилол Бухорий” кўчасида жойлашган "Шайх Саъдий" жоме масжидининг янги биноси қурилишига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. 
 
✅Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили ўринбосари Отабек домла Авезов, Пири дастгир масжиди имоми Устоз Жомахмад домла Гулов, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар иштирок этди. 
 
🟢Лойиҳага кўра масжид сиғими 2000 намозхонга мўлжалланган бўлиб, кутубхона, 25 мертлик минора, омборхона, маъмурий бинолар ҳамда 40 кишилик таҳоратхоналар қурилиши мўлжалланган.
 
🤲 Бу хайрли ишга ҳисса қўшаётганлардан Раббимиз рози бўлсин!
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:45
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram